Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тарихда бугун: совуқ урушнинг тугагани расман эълон қилинди

942

АҚШ президенти Жорж Буш ва Совет Иттифоқи раҳбари Михаил Горбачёв ўртасида 1989 йилнинг 2-3 декабрь кунлари Мальтада бўлиб ўтган учрашувда совуқ урушнинг тугагани расман эълон қилинди. 

Совуқ уруш – марказларида Совет Иттифоқи ва АҚШ бўлган икки блокка кирувчи давлатлар ўртасида 1946 йилдан 1980-йилларнинг охиригача давом этган глобал геосиёсий, иқтисодий ва мафкуравий қарама-қаршиликдир. Ушбу кураш Совет Иттифоқи ва АҚШнинг дунё сиёсатида етакчи бўлиш учун уринишлари билан кечди. Ҳар икки давлат тўғридан-тўғри ҳарбий низога бормаган бўлса-да, уларнинг ўртасидаги рақобат турли мамлакатларда қуролли тўқнашувлар келиб чиқишига туртки берди. Совет Иттифоқи ва АҚШ қуролланиш пойгасига зўр берди. 

1990 йилнинг ноябрида Парижда Европа учун янги хартиянинг қабул қилиниши билан совуқ уруш чиндан ҳам тугаганини билдирилди. 

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Боши берк кўчадаги деизм ва атеизм (12-қисм)

199 21:00 27.02.2021

Туркиядаги ЛГБТ уюшмаларига Европа ва АҚШ ҳомийлик қиляпти

1377 20:00 27.02.2021

Ироқда юзлаб бола коронавирусга чалинди

171 19:00 27.02.2021

Вашингтон – Риёз муносабатлари: қурол битимлари бекор қилинади

360 18:09 27.02.2021

Ўзбекистон Тожикистонга тиббиёт мажмуаси қуриб берди

254 16:00 27.02.2021

Камтарлик тарбияси

397 15:00 27.02.2021
« Орқага