Янгиликлар

Тарихда бугун: Сребреницадаги мусулмонлар қирғини

1359

1995 йилнинг 11 июлида Серб Республикаси (Босния ва Герцеговина таркибдаги маъмурий тузилма) армияси Сребреницани қўлга олди ва 8000 дан зиёд мусулмонни қириб юборди. Хунрезлик генерал Ратко Младич бошчилигида амалга оширилди.

Қурбонлардан энг ёши 16 ёшар Восид Ибрич, ёши энг каттаси эса 71 ёшли Саҳин Халиловичдир. Қурбонлар орасида ўрмонда эри билан қочаётиб қўлга тушган ва 6 ойлик ҳомиласи бўлишига қарамай ўлдирилган Рамзия Дудич ҳам бор.

Серб ҳарбийлари Сребреницага кирган пайт 300 киши нидерландиялик тинчликпарвар кучлардан ёрдам сўради, қолганлар эса ўрмон орқали босниялик аскарлар назорат қилаётган ҳудудларга етиб қолишга уринди. Аммо нидерландияликлар ёрдам сўраган мусулмонларни сербларга топшириб юборди. Ўрмон орқали кетаётганлар эса тузоққа тушди: серблар аёллар ва болаларни ажратиб олиб, эркакларни оммавий равишда қириб ташлади. Уларнинг биргина айби мусулмон бўлганида эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Сребреница қатлиоми: 8 минг бошноқ мусулмонининг ўлдирилишидан ким манфаатдор эди?

6191 08:45 26.07.2019

Босния ва Герцеговинада Қуръон кўргазмаси очилди

300 20:30 30.04.2019

“Қассоб Каражич” умрбод озодликдан маҳрум этилди

2052 17:42 21.03.2019

Сараевонинг энг қадимий ўқув маскани: “Ғозий Хусрав Бек” мадрасаси

571 20:30 07.01.2019
« Орқага