Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Тарихда бугун: Сурия президенти Ҳофиз Асад оламдан ўтди

908

2000 йилнинг 10 июнида Сурия президенти Ҳофиз Асад юрак хуружидан вафот эди. У мамлакатни 1971 йилдан бери бошқариб келаётган эди.

Ҳарбий таълим олган Ҳофиз Асад 1963 йилда Баас партиясининг ҳокимиятга келишига сабабчи бўлган ҳарбий тўнтаришда қатнашди ва ҳарбий-ҳаво кучларининг қўмондони этиб тайинланди. 1966 йилда яна бир тўнтаришда қатнашди ва ҳокимиятни генерал Салоҳ Жадид эгаллади. 1970 йилда эса Жадидни тўнтариб, ҳокимиятни ўз қўлига олди. 1971 йилнинг мартида ўтказилган сайловда президент этиб сайланди.

У давлатни репрессив усуллар билан бошқаришни маъқул кўрди. 1980-йилларда президентни ағдаришга бўлган уринишлар шафқатсизлик билан бостирилди. 

Ҳофиз Асад аввалига укаси Рифатни ўзига меросхўр этиб танланган эди. Коррупционер сифатида ном чиқарган Рифат 1980-йилларнинг ўрталарида ҳокимиятни эгалламоқчи бўлди ва Суриядан қувиб юборилди. Шундан кейин президент катта ўғли Басилни ўзининг сиёсий меросхўри деб кўра бошлади, бироқ у 1994 йилдаги йўл-транспорт ҳодисасида вафот этди. Шундан кейин Ҳофиз умуман сиёсий тажрибаси бўлмаган ўғли Башар Асадни меросхўр этиб танлади. 

Ҳофиз Асад ҳокимиятга келгандан кейин разведка хизмати ва хавфсизлик органларини алавийларнинг суянчиғига айлантирган эди. Бу тизимларда алавийлар энг юқори лавозимларга тайинланди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тарихда бугун: Пекинда қирғин бўлди

973 14:20 04.06.2021

Тарихда бугун: Туркияда Мендереснинг ўлимига сабаб бўлган тўнтариш юз берди

1843 09:55 27.05.2021

Тарихда бугун: Тошкентда зилзила содир бўлди...

1717 14:50 26.04.2021

Тарихда бугун: Озарбайжонда қирғин бўлди

1738 13:30 31.03.2021

Тарихда бугун: Сурияда урушга айланиб кетган намойишлар бошланди (фото)

1460 10:05 15.03.2021
« Орқага