Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тарихда бугун: Туркия Кипрда ҳарбий операция бошлади

2633

1974 йилнинг 20 июлида Туркия армияси Кипр оролида ҳарбий операция бошлаган эди. 

Бундан аввал оролдаги герклар ва турклар орасида вақти-вақти билан таранглик келиб чиқар, қолаверса, у ерда сиёсий беқарорлик кузатилаётган эди. Туркия аввалига Кипрга 10 минг, кейин эса 40 минг аскарини юборди. 20 июль куни Кипрнинг шимолий соҳилидаги Пентемили пляжида грек кучлари ва Туркия армияси ўртасида тўқнашувлар бошланди. 

Туркия ҳарбий операция 1960 йилда тузилган “Кипр мустақиллигининг кафолатлари тўғрисидаги шартнома”га таяниб бошлаганини маълум қилди. Мазкур шартномага биноан Греция, Туркия ва Британия кафолатчи ҳисобланган эди. 

Туркиянинг “Кипрда тинчликни қўллаб-қувватлаш” деб аталган операцияси 17 августгача давом этди. Операция оқибатида орол греклар ва турклар яшайдиган икки қисмга бўлинди. Кейинроқ Шимолий Кипр Турк Республикаси тузилди. Аммо бу давлатни фақатгина Туркия тан олган. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Фитнадан узоқ туринг!

818 16:45 03.07.2022

Равалпиндидаги тарихий уйлар хавф остида

628 18:00 26.06.2022

Шуҳрат Барлос: «арман геноциди» – тарихдаги буюк сохтакорликдир

6721 13:05 20.06.2022

Тарих илмида бизникилар ва хорижликлар 

1012 09:25 12.06.2022

Қатағон қурбонлари: Азиз Хўжаев – етти тилни билган олим

1659 09:03 22.05.2022

Расулуллоҳни маҳзун этган йил

990 16:00 12.05.2022
« Орқага