Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тарихда бугун: Туркия парламенти рўмол тақиқини бекор қилди

2015

2008 йилнинг 6 февралида Туркия парламенти – Буюк миллат мажлиси олий таълим муассасаларида рўмолга рухсат беришни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини маъқуллади. 

Аммо Жумҳурият халқ партияси ва Демократик сўл партиянинг Конституцион судга мурожаат ортидан мазкур қонун конституцияга зид деб топилди. 

Ниҳоят 2013 йилда ўша пайтда бош вазир лавозимида бўлган Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг ташаббуси билан давлат ташкилотларида рўмол ўрашга рухсат берилди. Ўша йилнинг 31 октябридан турк парламентида тўрт нафар рўмолли депутат фаолият кўрсата бошлади. 

Турк парламентидаги илк рўмолли депутат 1999 йилда Марва Қовоқчи бўлган эди. Бироқ унинг ишлашига қаршилик кўрсатилган ва у депутатларнинг қасамёд қабул қилиш маросимидан ҳайдаб чиқарилган эди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Арманистонга қайси давлатлар қурол етказиб беряпти?

1425 09:30 19.10.2020

Туркия туркийзабон давлатларга мурожаат билан чиқди...

5441 11:10 16.10.2020

Туркияда янги – шерикчиликка асосланган банк ишга туширилмоқда

678 15:34 12.10.2020

“Арманлар геноциди” чинми ёки уйдирма?..

2197 13:15 12.10.2020

“Арманистон муваффақиятсизликка учраяпти”

5649 13:37 08.10.2020

Анқара Бокуга ҳар қандай ёрдамни кўрсатишга тайёр

1211 21:05 06.10.2020
« Орқага