Тарихда бугун: Урумчи қатлиоми

12:40 05.07.2019 2865

Бундан 10 йил муқаддам – 2009 йилнинг 5 июль куни Шарқий Туркистоннинг Урумчи шаҳрида норозилик намойишлари бошланган эди. Расмий манбаларга кўра, 3 кун давом этган ҳодисаларда 197 киши ҳалок бўлган, бироқ қувғиндаги уйғур фаоллари бир неча минг киши ўлдирилганини айтади.

Ҳодисалар 26 июнь куни Гуандун провинциясидаги бир корхонада хитой (хан)лар ва уйғурлар ўртасидаги келишмовчиликдан бошланган. Айрим маълумотларга кўра, корхонадаги уйғурлар хитой аёлларига тегажоғлик қилган, бироқ кейинчалик бу ўз тасдиғини топмаган. Хитойлар корхонага ҳужум қилиб, ўнлаб уйғурни ўлдирган.

5 июль куни аксари талаба-ёшлардан иборат уйғурлар Урумчи шаҳрида уйғур халқига нисбатан зулмларга қарши норозилик намойишини бошлади. Уларни қозоқлар, қирғизлар ва бошқа этник озчиликлардан ҳам қўллаб-қувватлади.

Бироқ Хитой ҳукумати норозилик намойишини катта хавф сифатида баҳолади. Урумчида телефон алоқаси ва интернет узиб қўйилди. Чет эллик журналистлар шаҳардан чиқариб юборилди.

Намойиш уч кун давомида шафқатсиз равишда бостирилди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!