Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тарихда илк бор 56 нафар судьяга «Суд фахрийси» кўкрак нишони топширилди

1283

Куни кеча Судьялар ассоциацияси биносида мустақилликнинг ўттиз йиллиги муносабати билан суд тизимида фаолият юритган бир қатор фахрийлар кўкрак нишони билан тақдирланди.

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши томонидан тасдиқланган  «Суд фахрийси» кўкрак нишони тўғрисида”ги Низомга кўра, кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси ҳар йили мустақиллик куни байрами арафасида Судьялар олий кенгаши раиси томонидан тантанали равишда топширилиши белгиланган. Тадбирда ушбу кўкрак нишони биринчи бўлиб 2005-2021 йиллар давомида  Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси лавозимида фаолият юритган Мирзо-Улуғбек Абдусаломовга топширилди. Бу йил тарихда биринчи марта узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб нафақага чиққан  56 нафар судьяга «Суд фахрийси» кўкрак нишонлари тантанали равишда  топширилди. Шунингдек, бундан кейин «Суд фахрийси» кўкрак нишонини топшириш маросимини ҳар йили 30 август куни ўтказиш анъанага айланади.

Бу тадбирда қатнашаётган кўплаб суд фахрийлари билан суҳбат қурдик. Шулардан бири тўқсон ёшни қаршилаган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист Унсин Аслановадир.

«Мен умримни йигирма беш йилини суд тизимида ишлаб ўтказдим. Биринчи чиқарган ҳукмимдан ўзим роса йиғлаганман. Чунки мен онаман, болам тенги инсонни қилган жинояти учун хукум чиқариб уни қамоққа юбориш жуда ачинарли ҳолат. Иш жараёнида судья ҳар қандай вазиятда ҳам адолатли бўлмоғи лозим», - деди Унсин Асланова.

Нурбек Ғофуров

Azon.uz мухбири

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

ХАМАС Британияни судга бермоқчи

363 17:10 29.11.2021

Ҳиндистонда масжидга ўт қўйган ота-бола судланяпти

586 11:30 24.11.2021

Нетаняҳу коррупцияда айбланмоқда

438 13:28 23.11.2021

Тбилисида Саакашвили устидан суд бошланди

458 08:10 11.11.2021

Туркия: Ислом Каримовнинг маслаҳатчиси бўлган собиқ разведкачига ҳукм ўқилди

4631 07:53 09.11.2021

Абу-Дабида мусулмон бўлмаганлар учун алоҳида суд ташкил этилади

428 11:42 08.11.2021
« Орқага