"Ироқда Усмонийлар даврида колиро вабоси тарқади. Яҳудий раввинлари яҳудийларни уйдан чиқмаслигини тайинлади. Яҳудийлар уйларидан чиқишмади. Улар ўлимдан қутилиб қолишди.
Мусулмонлар ўз етакчиларига мурожаат қилишганда улар: "Бизга Аллоҳ ёзганидан ўзга нарса етмайди", дейишди. Кўп мусулмонлар қирилиб кетди. Баъзи қишлоқлар ёппасига ўлиб кетди".
(Али Вардий, "Ламаҳот мин тарихил Ироқ" китобидан.)
Дунё сабабият қонунлари асосида яратилган экан, ҳукуматимиз тавсия ва қарорларини эҳтиром қилмоғимиз лозим. Халқимизда "ўзини сақлаганни Аллоҳ сақлайди" деган мақол бор. Сабаблар билан муомала қилиш айни Мусаббибга нисбатан одобдир!
Абдулқодир Полвонов