Янгиликлар

Тарихий ҳужжат: пахта хом ашёси ишлаб чиқаришга давлат буюртмаси бекор қилинади

498

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" ги қарори қабул қилинди.

Унда, биринчидан, 2020 йил ҳосилидан бошлаб:

давлат томонидан пахта хом ашёси ишлаб чиқариш ва сотиш режасини белгилаш амалиёти бекор қилинади;

пахта хом ашёсининг харид нархини белгилаш амалиётидан воз кечилади;

пахта хом ашёси етиштирувчиларга районлаштирилган навларни эркин танлаш ҳуқуқи берилади;

сертификатланган уруғлик етказиб бериш тизими сақлаб қолинади.

Иккинчидан, пахта-тўқимачилик кластерлари ташкил этилмаган ҳудудларда пахта тозалаш корхоналари иштирокида фермер хўжаликларининг ихтиёрий кооперацияси ташкил этилади.

Учинчидан, пахта хом ашёси етиштириш ва қайта ишлашни кредитлашнинг янги механизми жорий этилади.

Тўртинчидан, “Ўзпахтасаноат” AЖни тугатиш чоралари кўрилади.

Бешинчидан, жаҳон бозори нархлари таҳлилидан келиб чиқиб ҳар йили 1 декабрга қадар келгуси йил ҳосили учун кутилаётган (индикатив) нархлар эълон қилинишини ҳамда бозорлардаги нархлар ўзгаришидан келиб чиқиб, ҳар чоракда ушбу нархга тузатишлар киритиш амалиёти жорий этилади;

Олтинчидан, пахта толаси Республика товар-хомашё биржасида бошланғич биржа нархида эркин сотилади, бунда биржада бошланғич нарх шаклланишида 10 % чегирма қўйиш бекор қилинади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Коронавирус яна 29 нафар фуқарода аниқланди

1771 13:24 29.03.2020

Буюк Британияда қолиб кетган ўзбекистонликларнинг визаси узайтириладими? 

246 00:00 29.03.2020

Коронавирус тез кунда даф бўлади ёҳуд Аллоҳ таолонинг раҳмати яқин

3037 22:02 28.03.2020

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Бу касаллик қандай оқибатларга олиб келишини тушунишмаяпти

1472 19:30 28.03.2020

Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 6 млрд доллардан ошди

569 18:30 28.03.2020

Элчихона ўзбекистонликларни чартер рейс масаласида сабр қилишга чақирди

347 15:30 28.03.2020
« Орқага