Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Таржимаи ҳол

1318

Бобур Хитойда ўзига тўқ оилада туғилиб, балоғатга етади. Отаси Аслхонтўра Шокиров Уч вилоят инқилобининг оташин иштирокчиси, офицер бўлган. Шарқий Туркистон Вақтли ҳукуматининг раҳбари, Уч вилоят инқилобининг ташаббускори Алихонтўра Соғуний Тошкентга ўғирлаб кетилгач, кўп ўтмай Вақтли ҳукумат аъзолари маҳв этилади. Бутун Шинжонни Мао Цзедун бошчилигидаги коммунистлар эгаллайди. Янги ҳукумат Уч вилоят инқилоби иштирокчилари ҳам Чан Кайшига қарши ўзи томонида туриб жанг қилган, деган иддаони бутун дунёга намойиш қилиш учун уларни таъқиб этмайди, аммо назардан ҳам қочирмайди. Аслхонтўра Оролтепа деган жойда чорвачилик билан шуғулланиб тирикчилик ўтказади. Қолаверса, у расман Совет Иттифоқи фуқароси ҳисобланар эди. Кунлар келиб янги ҳукумат бир пайтлар инқилобда иштирок этган кишиларни таъқиб остига ола бошлайди, халқнинг мол-мулкини мусодара қилиб, янги тизим ўрнатади. Натижада ўлкада очарчилик, қаҳатчилик бошл анади. Таъқибдан  қочиб, 1959 йили оила Тошкентга келади. Ўтмишда ўзига тўқ ҳаёт кечирганига қарамай, Бобурнинг отаси янги шароитга тез мослашиб кетади. Зотан, Ўзбекистонда ҳам ҳаёт Хитойдан яхши эмасди. Бу ерда ҳам оддий халқ ўта қийин аҳволда турмуш кечирар эди. Ҳатто қора нонгача карточка билан олинар эди. Бундай аҳволда Бобур кўп қийинчиликларни бошидан кечиради. Мактабни тугалламай ишга киради. Иш шароити, атрофдаги муҳит унинг руҳий ва моддий талабларига жавоб бермайди. Унинг Совет тузумига нисбатан муносабати бутунлай ўзгаради. У аста-секин туғилиб-ўсган юртидаги қонли сиқувлар, совет тузумидаги қашшоқлик, ёлғонларнинг бари социа листик тузум оқибати ва бундай тузум ҳар қандай жамият тараққиётига зид, деган хулосага келади. Ҳар қандай зўрлик, ёлғон ва қўрқувга асосланган давлат халқ манфаатларини ҳимоя қилмайди, эркинликни бўғади, деб ўйлайди Бобур. Теварак-атрофдаги муҳит унинг бу фикрини тасдиқлайди ва Бобурнинг бу ердаги ҳаётг а бўлган қизиқиши сўнади. Бунда, албатта, ўзи кечалари тинглайдиган чет эл радиостанцияларнинг эшиттириш лари ҳам туртки бўлади. Унда Ўзбекистондан чиқиб кетиш истаги туғилади.

Сибирь шаҳарларида помидор ва бодринг сотиб пул тўплайди. Рига, Таллин, Ленинград шаҳарларига боради. Мурманск шаҳридан чет элга ўтиб кетиш иложини тополмаган Бобур яна Ленинград шаҳрига қайтади. Бу ерда ўзининг тоғаваччаси Анвар билан учрашади ва ундан четга чиқиб кетган тақдирда Тошкентга жўнатиб юбориши керак бўлган кундалик дафтарини қайтариб олади. Бобур ўзининг жамият ҳақидаги бутун фикрларини ана шу дафтарга ёзган бўлиб, мабодо, четга чиқиш амалга ошса, у ёқларда нима иш қилиши, Совет Иттифоқида дунёдаги энг қабиҳ тоталитар тузум ҳукмрон экани, унда инсон ҳаёти ва эркинлиги ҳеч қандай қийматга эга эмаслиги ва бошқа фикр-ўйлари ёзилган эди. Ленинградда пайтида Молдова пойтахти Кишенев шаҳри яқинидаги Узген чегара постидан Руминияга ўтиш мумкинлиги ҳақида эшитади. Бобур ўша жойда Руминияга ўтишга ҳаракат қилган вақтида бутун ашқол-дашқоллари, жумладан, кундалик дафтари билан қўлга тушади...

(давоми бор)

Ёқубжон Хўжамбердиевнинг “Соғуний” китобидан олинди

ЭСЛАТМА: Сиз бу ва яна турли қизиқарли китобларни Азон китоблари нашриётининг телеграм каналидан топишингиз ва харид қилишингиз мумкин.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Канада 10 000 мусулмон уйғурни кўчиришни таклиф қилмоқда

628 22:10 02.02.2023

Самарканд Эрон ва Мовароуннаҳрнинг форс тилли шоирлари шеърларида

269 21:35 02.02.2023

Масхаралашми ёки сўз эркинлиги?

461 21:07 02.02.2023

Юрагини бўйсундиролмаётган аёл

874 20:05 02.02.2023

Тазйиқ ва қўрқув: Моди даврида ҳиндистонлик мусулмонлар ҳаёти

655 18:45 02.02.2023

Қуръон сура ва оятларини кириллчада ёзиб ёдласа бўладими?

1435 17:20 02.02.2023
« Орқага