Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тармоқли маркетинг ва Молиявий пирамида – улар ростдан ҳам бир хилми?

797

Пирамида шаклидаги савдо бир томон молиявий манфаатини бошқа томон зарари ҳисобига таъминлашни ўз ичига олган маркетинг усулини қўллайди, бу эса соғлом чакана савдо тизими тамойилларига тамомила зиддир (Nat and Keep, 2002).

Тармоқли маркетинг реал маҳсулот ва хизматлар сотишга асосланган бизнес тури бўлса, пирамида бу охири йўқ дистрибюторлик тизимидир (Koehn, 2001). Биринчиси, қонун ва ахлоқ талабларига зид эмас, иккинчиси эса, ахлоқ қоидаларига зид ва шу туфайли ноқонуний ҳисобланади. Пирамида схемалари "понзи тизими" деб ҳам таснифланади, чунки бунда кичик сармоя эвазига катта мукофот/даромад ваъда қилинади. Бундан ташқари, ушбу тизимга барвақтроқ қўшилганларгина жуда кўп пул ишлашлари мумкин. Охирги қатнашувчилар пул йўқотиши табиий, сабаби бутун бошли тармоқда улардан кейин рўйхатдан ўтадиган аъзолар етарли бўлмай қолади. Vander Nat ва Keep (2002) сўзларига кўра, бундай тузилмалар одатда узоқ давом этмайди. Чунки ҳар доим муайян миқдордагина одам жалб қилиш мумкин (яъни бунинг чегараси бор) ва ҳар бир янги аъзо учун даромад олиш эҳтимоли секин-аста камайиб бораверади.

Баъзи мутахассисларнинг (Chan & Lim, 2002) фикрига кўра, тармоқли маркетинг ва пирамида тизимлари ўртасидаги фарқлар мукофотлаш тизимининг қандай ишлашига қараб ҳам аниқланади. Биринчи ҳолатда, устама/мукофот пули шахснинг бевосита ўзи томонидан амалга оширилган ва у билан боғлиқ шахслар томонидан, яъни билвосита амалга оширилган ҳақиқий савдо ҳажмига асосланса, иккинчисида мукофот пули шахснинг бевосита ўзи ва унга боғлиқ шахслар (билвосита) тўлайдиган аъзолик бадалига асосланади. Демак, пирамида тизимида иштирокчилардан олдиндан тўловни амалга ошириш талаб қилинади ва уларнинг мукофоти / даромади асосий бизнес бўлган маҳсулот савдоси кўрсаткичларига асосланиб эмас, балки тизимга жалб қилинган/ёлланган одамлар сонидан келиб чиқиб белгиланади.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, қуйидаги жиҳатлари туфайли пирамида тизими тармоқли маркетингнинг ноқонуний шакли ҳисобланади:

Одамлар жалб қилиш/ёллаш орқали осонгина пул ишлаш тўғрисида компания томонидан сунъий шов-шув кўтарилади;

маҳсулот нархи жуда баланд, аммо у жамият учун унчалик катта қийматга (аҳамиятга) эга бўлмаслиги мумкин;

иштирокчилардан тизимда рўйхатдан ўтиш учун йирик аъзолик бадали тўлаш ёки катта миқдорда маҳсулот сотиб олиш орқали сармоя киритиш талаб этилади.

Тўғридан-тўғри сотиш бўйича таълим фонди (2012) қонуний/тўғри тармоқли маркетингни пирамидадан қандай ажратиб олиш мумкинлиги бўйича қуйидаги фойдали маслаҳатларни беради:

Тармоқли маркетинг компаниялари ижтимоий эҳтиёжларни қондириш мақсадида ноёб ва фойдали маҳсулотларни сотишга эътибор қаратишади;

тармоқли маркетинг компаниялари ўз аъзолари (сотувчилар) компания маҳсулотларини сотиш учун саъй-ҳаракат қилишларини, ўз устида ишлаб, сотувчилик маҳоратларини оширишларини истайдилар (яъни сотув бўлмаса даромад ҳам бўлмайди). Пирамида эса янги аъзоларни жалб қилишга жуда ҳам боғлиқ бўлиб, тизимга аввалроқ кирганлар кейинги кирганлар ҳисобига, яъни ортиқча хатти-ҳаракат қилмасдан мукофот олишади.

Пирамидага асосланган тузилмалар одамларга улар тезда бойиб кетиши мумкинлиги тўғрисидаги ҳақиқатга тўғри келмайдиган ғояни сингдирмоқчи бўлишади (яъни ҳақиқат бўлиши учун жуда ҳам осон ва ҳайратланарли). Демак, одатда нотўғри маълумотлар берилади. Ҳатто ушбу маълумотлар (яъни бир неча муваффаққиятли мисоллар) ҳақиқат бўлган тақдирда ҳам, улар аслида ноқонуний ва барқарор бўлмаган баъзи шубҳали ёки хатто ноқонуний бизнес амалиётлар натижаси бўлиши мумкин.

Ислом молияси телеграм каналидан олинди

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркия Ташқи ишлар вазири Урганчга келди

350 21:04 06.03.2021

Йўлдошбек Иброҳим қори томонидан онлайн «Тартил» дарслари

139 20:30 06.03.2021

Аёл ва армия (иккинчи мақола)

178 20:00 06.03.2021

Аёл кишини “бузуқ” деб айблашнинг гуноҳи 

293 19:30 06.03.2021

Аёл ва армия (биринчи қисм)

410 19:00 06.03.2021

Диннинг ярмини қандай тўлдирилади?

223 18:30 06.03.2021
« Орқага