Видео

Тасаввуф ўзи нима ва бугунда унинг аҳамияти, ўрни қандай? Олимхон домла роҳимаҳуллоҳ билан суҳбат

2207

AzonTV илмий-маърифий онлайн телеканали орқали эфирга узатиладиган «Нигоҳ» кўрсатувида етук олим, тасаввуф намояндаларидан бўлган Олимхон домла билан суҳбат уюштирилган эди. Сиз азизларнинг эътиборингизга мазкур дастурни ҳавола қиламиз.

Шариатда ислом беш нарса: шаҳодат келтириш, беш маҳал намозни адо этиш, моли закотга етса бермоқлик, Рамазон ойида рўза тутмоқлик ва қодир эрса Ҳаж зиёратини қилишлик устига бино қилди. Тариқатчи? Тариқат бу нафсни поклаш, яъни у орқали қалбни поклашликдир.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам жуда кўп баён этган ҳадисларда, қалбни поклаш Aллоҳнинг зикри, унинг тиловати билан бўлади деганлар. Тариқатлар кўпайиб кетган, аммо ҳаммасининг мақсади битта, яъни нафсни, қалбни поклаш ва ҳар бир қилаётган ибодат-у амалларида Aллоҳнинг розилигини топмоқликдир. Чунки, "Aллоҳнинг ёнида мукаррам инсон, бу тақводор инсондир", - дейилган. Тақво эса, ҳар бир ибодат Aллонинг розилиги ва қалбни поклаш учун қилишлик билан бўлур. 

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан шундай ривоят бор эканки, шайтон ҳар доим қалбнинг атрофида ўралашиб туради, қачонки Aллоҳнинг зикрни тўхтаса ва айтилмаса, у қалбни ютиб юборади, деган эканлар. Ўтмишда аҳли тариқатнинг шундай вакиллари бўлганки, Aллоҳга қилган зикрлари давомли ва кўплигидан қон-қонларига сингиб кетган дейилган. Улардан баъзилари «назар бар қадам», яъни қадамга қараб юришлик ила Aллоҳни зикр қилиш орқали доим қалбларида Aллоҳнинг зикри ўтиб турган, чунки ён-атрофга қараш билан зикр тўхтаб қолиши мумкин дея, шунга амал қилинган.

Китобларимизда бунга мисол қилиб, шундай тариқатчилардан бири йўлида доим назар бар қадамга амал қилиб, қадамларига қараб зикр ила кетаётганларида, бошларини бир дарахтнинг бутоғига уриб олган экан-у, қон тинмай оқар ва ерга тўкилган жойларида Aллоҳ, Aллоҳ, Aллоҳ дея ёзилиб қолган экан, яъни ул зокирнинг Aллоҳни кўп зикр этганлигидан қонларигача сингиб кетган экан. Бунда зикрлар давомлилиги билан бир қаторда доим таҳоратли бўлмоғи даркор. 

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Меърожга чиққанларида, Жаброил алайҳиссалом уларга жаннатни айлантириб юрган вақтларида бир ковуш товушининг овози тинмай эшитилиб турар эди, шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброилдан бу кимнинг изларини овози десалар, Билол разияллоҳу анҳунинг дея жавоб берган экан. Шунда пайғамбаримиз Билол разияллоҳу анҳудан қандай яхши амаллар қиласиз деб сўрабдилар.

Билол разияллоҳу анҳу эса эй Расулуллоҳ менинг ҳеч бир яхши амалим йўқ, лекин доим таҳорат қилсам икки ракат намоз ўқийман-у аммо таҳоратсиз юрмайман деган эканлар. Таҳорат билан юришнинг ҳатто мана шундай манфаатли жиҳатлари бўлганки, Хожа Aҳмад Ясаввий ҳам зикрлар таҳоратсиз бўлмаслиги кераклигини кўп таъкидлаганлар.

Суҳбатни видео шаклида тўлиқ кўриш

 

 

 

УЛАШИНГ:

Teglar
« Орқага