Илм

Тасдиғини топган мақол ёхуд «Раҳмоннинг ошини шайтон қизғанибди»

3874

Маълумингизки, куни кеча мамлакатимиздаги жамики масжид ходимларига ҳукумат тарафдан Қурбон ҳайит муносабати билан, қолаверса сал кам беш ойдан бери маошсиз ишлаб келаётганликларини ҳисобга олиб моддий ёрдам пули берилди. Имом домлаларга уч, ноибларга икки ярим ва мутаваллиларга эса икки миллион сўмдан нақд кўринишда.

Эътироф этиб айтаман, диний соҳада хизмат бошлаганимга 22 йил бўлган бўлса, шунча йилдан бери давлат тарафдан масжид ходимларига расман ажратилган биринчи моддий ёрдам шу бўлса керак. Ҳарқалай мен олдингиларидан бехабарман.

Аллоҳга шукрлар бўлсин, юрт тепасига масжид ходимларини ҳам ўйлайдиган, ҳолини ҳисобга оладиган раҳбарларни келтириб қўйибди. Бундан жуда ҳурсанд бўлдим ва шу хайрли тадбир бошида турган барча мутасаддиларни дуо қилдим ва хурсандчилигимни фейсбукдаги дўстларим билан бўлишмоқчи бўлиб пост қўйдим. Кўпчилик хурсанд бўлди, дуоларда шерик бўлди.

Аммо бу хабар баъзи бировларнинг ҳаловатига ўт қўйди чоғи, фейсбукда ўзларини қўярга жой топа олмасдан оламни бошларига кўтариб ташлашди.

Ҳаётда асосан диний соҳа ходимларини обрўсизлантириш ҳаракатлари билан шуғулланадиган яна бир (ўзича ақлли) уятсиз эса қариб беш ойдан буён давом этаётган пандемия шароитида имомлар жамият учун нима қилди ва уларга нима учун моддий ёрдам бериляпти? – деб имомларга берилган ёрдам юзасидан изоҳталаб савол ташлаб, имомларни камситган.

Ундан ташқари у расмий диний соҳа қатламини давлатнинг захирадаги таянчи деб баҳолаган ва қисқа қилиб айтганда давлат манфаатлари йўлида иймонини сотишга тайёр хоинларга тенглаштириб очиқ-ойдин бўҳтон қилишдан ҳам уятмаган.

Аслида унинг мақсади халқнинг эътиборини имомлардан, расмий дин ходимларидан бошқа йўналишга буриш эди.

Ўша ёлғончи ва унинг атрофидаги гумашталари шуни билиб қўйсинки:

Биринчидан, имомлар ҳам шу юрт фуқароси ва шу халқнинг бир бўлаги! Халқ учун ажратилган маблағда уларнинг ҳам ҳаққи бор.

Иккинчидан, имомлар ҳам шу давлат ғазнасига солиқ тўлайди! Қийинчилик даврида давлат ғазнасидан халққа ажратилган маблағда уларнинг ҳам ҳаққи бор!

Учинчидан, имомлар шу давлат манфаати йўлида далага ҳам чиқди, пахта ҳам терди, буғдой ҳам ўрди. Оғир кунда халқ учун ажаратилган ёрдамда уларнинг ҳам ҳаққи бор.

Тўртинчидан, қариб беш ойдан бери масжидларда жамоат намозлари ўқилмаётган, минбарларда халққа маъруза қилинмаётган бўлсада, лекин хизматларини интернет орқали давом эттириб келяпти. Ҳар куни маънавий-маърифий мавзуларда чиқиш қиляпти, халққа Исломни, шариатни имкон қадар етказяпти. Онлайн маърузалар беряпти, мақолалар ёзяпти, ҳалол-ҳаром масаласида келган саволларга жаоблар ёзяпти. Ижтимоий тармоқларда фаол ишлаяпти. Ундан ташқари китоблар ёзяпти, таржималар қиляпти.

Сизлар ўзи бирор имомнинг фаолиятини кузатасизларми?! Имомларнинг мустақил веб сайтлари бор, ижтимоий тармоқларда саҳифа ва каналлари бор, кириб қаранг! Кўзингиз бўлса уларнинг қилган ишларини кўрасиз, фаҳмингиз бўлса англайсиз!

Бешинчидан, имомларнинг ҳам оиласи, болалари бор. Улар ҳам шу юртнинг фарзандлари, шу халқнинг бир бўлаги. Давлатнинг халқ учун ажратган нафақасида уларнинг ҳам ҳаққи бор!

Олтинчидан эса расмий диний соҳа ходимларини давлатнинг захирадаги таянчи деб халқни қулоғига тепаётган ёлғончи шуни билиб қўйсинки, бу давлат  халқни 29 йилдан бери ўз сиёсати билан бошқариб келяпти. Шу вақтгача имомларга пул бериб халқни у ё бу йўлга бошлаб бер, демаган давлатнинг куни, бугунга келиб уч миллион сўм билан имомларни сотиб олишга қоптими?! Бу эртакаларни бориб бешикдаги болага айтган маъқул. Агар калласи бўлса, у ҳам бу чўпчакка ишонмайди.

Еттинчидан, халқимизда “Раҳмоннинг ошини шайтон қизғанибди” деган мақол бор. Бу билан бировнинг ютуғини кўролмайдиган ҳасадчиларга киноя қилинган. Назаримда худди шу мақол ижтимоий тармоқларда ўз тасдиғини топди. Имом домлаларга берилган арзимас маблағ шайтон малайларининг тинчини бузиб, уйқусини қочириб юборди.

Мана, масаланинг асл илдизи қаерда...

Улар аслида Раҳмоннинг ошини қизғанаётган аламзада шайтонлардир!

Ботиржон домла ТОЖИБОЕВ

Қизиқ тадқиқот: семиз сиёсатчилар бор давлатда коррупция юқори бўладими?

Миср фатво ҳайъати: “Тасаввуф, бу…”

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Суғуртасиз автомобил жарима майдонига олиб кетилмайди

269 09:05 30.09.2020

Ислом тараққиёт банкининг 46-йиллик йиғилиши Ўзбекистонда ташкил этилади

264 17:26 29.09.2020

Ўзбекистон – Афғонистон: пандемияга қарамай, товар айланмаси ошди

334 22:00 25.09.2020

Россия ва Хитойдан вакцина сотиб олинади

676 19:40 25.09.2020

Тожик - ўзбек чегараси қачон очилади?

553 20:50 24.09.2020

Ўзбекистонлик муҳожир Каменск чодир лагерида вафот этди

639 18:15 24.09.2020
« Орқага