Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Ташаҳҳуддан кейин салом бериб қўйса...

4618

CАВОЛ:

Эрталаб бомдод намозини фарзини ўқиётганимда адашиб ташаҳҳуддан кейин ўнг тарафга салом бериб юборибман. Ўша пайт дарҳол хато қилганлигим эсимга тушиб қолди ва намозда давом этдим. Менинг намозим тўғрими ёки саждаи саҳв қилишим керакмиди?

ЖАВОБ: 

Намозингиз тўғри бўлган. Бу ерда "Аттаҳийёт"дан кейин ўнг тарафга салом берганингиз сабаб саждаи саҳв қилишга ҳожат йўқ. Зотан, ташаҳҳуддан кейинги саловат ва дуолар суннат амал, вожиб эмас. Агар юқоридаги ҳолатингизда ўнг тарафга салом бергач, намозни давом эттирмасдан чап тарафга ҳам салом берганингизда  шу ҳолатда ҳам намоз тўлиқ адо бўлган бўлар эди. Валлоҳу аълам.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Тепағон оқсоқол»га чора кўрилди

437 21:09 28.11.2022

Пермь университетида отишма уюштирган шахс бир умрга қамалиши мумкин

198 20:12 28.11.2022

Шаҳбоз Шариф: «Покистон ва Туркия ресурсларни бирлаштириши керак»

294 19:40 28.11.2022

Исроил журналисти: Қатарнинг қатъияти барчани ҳайратга солди

1263 18:35 28.11.2022

Boeing Пентагонга Украина учун арзон кичик ўлчамли бомбалар ишлаб чиқаришни таклиф қилди

247 18:05 28.11.2022

Эрон АҚШ устидан ФИФАга шикоят қилди

792 17:35 28.11.2022
« Орқага