CАВОЛ:
Эрталаб бомдод намозининг фарзини ўқиётганимда адашиб, ташаҳҳуддан кейин ўнг тарафга салом бериб юборибман. Ўша пайт дарҳол хато қилганим эсимга тушиб қолди ва намозда давом этдим. Менинг намозим тўғрими ёки саждаи саҳв қилишим керак эдими?
ЖАВОБ:
Намозингиз тўғри бўлган. Бу ерда "Аттаҳийёт"дан кейин ўнг тарафга салом берганингиз сабаб саждаи саҳв қилишга ҳожат йўқ. Зотан, ташаҳҳуддан кейинги саловат ва дуолар суннат амал, вожиб эмас. Агар юқоридаги ҳолатингизда ўнг тарафга салом бергач, намозни давом эттирмасдан чап тарафга ҳам салом берганинигизда шу ҳолатда ҳам намоз тўлиқ адо бўлган бўлар эди. Валлоҳу аълам.
Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази