Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ташқи ишлар вазирлиги Кобулдаги портлаш бўйича баёнот берди

645

Маълумки, кеча Афғонистон пойтахти Кобул шаҳридаги масжидлардан бирида портлаш ҳаракати содир этилган эди. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мазкур ҳолат бўйича баёнот эълон қилди.

“Жорий йилнинг 17 август куни Кобулдаги масжидлардан бирида шом намози вақтида содир этилган портлаш оқибатида кўп сонли инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳатлангани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик.

Биз террорчилик ҳаракатини кескин қоралаймиз ва ушбу ваҳший ҳаракат ташкилотчилари ва айбдорларини аниқлаш учун барча чоралар кўрилишига умид билдирамиз.

Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз”, дейилади ТИВ баёнотида.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Испаниядаги Украина элчихонасида портлаш уюштирилди

343 18:50 30.11.2022

Хитойнинг собиқ раҳбари вафот этди

562 16:55 30.11.2022

Ғарб ва ривожланаётган атеизм

773 15:05 30.11.2022

Россиядаги сафарбарлик ва ўлим сонининг ортиши

457 14:42 30.11.2022

Бухарестдаги НAТО саммити: «Биз Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўймаймиз»

349 13:40 30.11.2022

Қандай жирканчлик. Яна бу одамлар бағрикенглик ҳақида гапиришади-я!

2465 12:50 30.11.2022
« Орқага