Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистон орқали сафарга чиқаётганларни огоҳлантирди

21:30 07.02.2019 694

Қозоғистоннинг айрим минтақаларида ҳаво ҳароратининг кескин совиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти Ўзбекистон фуқароларининг эътиборини мазкур мамлакатга кирганларида, асосан унинг шимолий ҳудудларида ҳаракатланиш учун транспорт воситасини танлаётганларида ҳамда автобус ёки бошқа автомобиль транспорти турларида Россияга ўтаётганларида дуч келинадиган хавфларни ҳисобга олишлари зарурлигига қаратади.

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Элчихонаси Консуллик бўлими берган маълумотларга кўра, қаттиқ совуқ тушганлиги муносабати билан республика аҳамиятидаги “Астана-Петропавловск” трассаси автотранспортлар учун ёпилган, маҳаллий аҳолига эса сафарларга чиқмаслик тавсия қилинган, дейилади вазирлик расмий сайтидаги хабарда.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!