Ташриф буюрувчини ҳурматлаб ўриндан туриш ҳукми

15:00 11.12.2018 856

Саъд ибн Муоз уловда келганларида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ансорларни у зотни ҳурматлаб ўринларидан туришга буюрдилар. Ҳурматлаб дейишимизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг улуғингиз ёки яхшингиз учун туринг, деган сўзлари далолат қилади.

Уламолар бу ва бошқа ҳадисларни далил этиб, солиҳлар ва олимларни урфда ҳурматлаш керак бўлган ўринларда, ўриндан туриб икромлашни машруъ ҳисоблашади.

Имом Нававий мазкур ҳадис шарҳида бундай дейдилар: "Бу ҳадисда фазл аҳли келганда уларни ўриндан туриб кутиб олишга далил бор. Жумҳур уламо эҳтиром ўлароқ туришни мустаҳаб, дейишади. Қози Иёз айтадилар: "Бу наҳий қилинган туриш эмас. Балки наҳий, ўтирган киши олдида туриб олганлар ва у ўтириши асносида қўл қовуштириб олганлар ҳақидадир", дейдилар. Мен айтаманки, фазилатли кишилар келганда ўриндан туриб пешвоз чиқиш мустаҳаб амалдир. Бу тўғрида ҳадислар келган бўлиб, бундан очиқ қайтарилган далил эса йўқдир". 

Марҳум устоз Муҳаммад Саид Рамазон Бутийнинг 
"Набавий сийрат фиқҳи" китобларидан

Мубашшир АҲМАД

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!