Таъсирли воқеа...

07:00 21.04.2018 1552

Бир бола олти ёшида отасидан айрилиб етим қолди. Замон жуда оғир эди. Онаси ўғлини боқиш учун иш қидирди, лекин хеч қаерга ишга олишмади. Аёлни фақат қурилишга арзимаган иш хақи тўлаб ишга олишга рози бўлишди. У ночорлигидан қурилишда ишлаб, ўғлини боқди. Орадан йиллар ўтди. Бола улғайиб катта бизнесмен бўлди. Шаҳарда данғиллама, шоҳона уй сотувга қўйилди. Бизнесмен уйнинг эгасини олдига келиб сўради:

– Уйнинг нархи қанча?

– Саккиз юз эллик минг доллар.

Йигит дипломатидан дарҳол саккиз юз эллик минг долларни уйнинг эгасига чиқариб берди. Уйнинг эгаси хурсанд булиб пулни санаб олди.

– Уй сизга сотилди. Бугундан бошлаб уй сизники. Лекин сиз савдо қилишни билмас экансиз. Агар озгина савдо килганизда уйнинг нархини тушириб берардим.

– Сиз хам савдо қилишни билмас экансиз. Агар уйнинг нархини бундан баланд айтганизда хам савдо қилмасдан сотиб олаверардим.

Уйнинг эгаси ҳайрон булиб сўради:

– Бу уйнинг нимаси сизни бунча ўзига тортяпти?

– Йигирма йил олдин бу уйнинг қурилишида менинг онам ғишт ташиган. Энди эса бу уйни онамга совға қилмоқчиман!

 

Раҳматуллоҳ САЙФУДДИНОВ

Юнусобод тумани бош имом-хатиби.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!