Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

«Таскин топ қалбим» — меҳр-мурувватдан таскин топган қалб ороми...

753

Саховат буюк фазилат, шу боис мусулмон аҳли ҳамиша саховатли, муҳтожлар кўнглини шод этишга ҳаракат қилиб келган.

БАА ижтимоий эксперимент дастури ҳам томошабинларни яхшилик қилишга чорлайди. «Таскин топ қалбим!»— бу минтақани кезиб чиқаётган ва муҳтож одамларга турли йўллар билан ёрдам беришга ҳаракат қилаётган Ғайс исмли йигитнинг ортидан борадиган телекўрсатув. Намойиш шайх Муҳаммад бин

Рашид Aл-Мактумнинг “Sonaz El Amal” ташаббуси, Қизил Хоч ва Шаржа хайрия институти билан ҳамкорликда тайёрланди.

Биринчи мавсум 2018 йилда эфирга узатилган, иккинчи мавсум эса ўтган йили Рамазон ойида намойиш этилди. Мисрда суратга олинган ўн бешинчи қисм YouTube ижтимоий тармоғи орқали миллионга яқин томоша қилинмоқда!

Шоу жуда таъсирли ва таъсирчан бўлиб, томошабинларни ҳаётдаги устуворликлари ва позицияларини қайта кўриб чиқишга ундайди. Кўрсатув давомида Ғайс янги одамлар билан танишиш ва қашшоқлик, муҳтожлик ва қайғу ҳақидаги ҳикояларини тинглаш учун дунё бўйлаб саёҳат қилиш орқали ўзининг ички дунёси ва осойишталигини тушунишга ҳаракат қилади.

AzonTV канали орқали намойиши бўлаётган «Таскин топ қалбим» хайрия дастурини томоша қилишни унутманг!

«Таскин топ қалбим» хайрия дастури 1-қисм.

«Таскин топ қалбим» хайрия дастури. 3-қисм.

«Таскин топ қалбим» хайрия дастури. 4-қисм.

«Таскин топ қалбим» хайрия дастури. 5-қисм.

«Таскин топ қалбим» хайрия дастури. 6-қисм.

«Таскин топ қалбим» хайрия дастури. 7-қисм

«Таскин топ қалбим» хайрия дастури. 8-қисм.

«Таскин топ қалбим» хайрия дастури. 9-қисм.

«Таскин топ қалбим» хайрия дастури. 10-қисм.

«Таскин топ қалбим» хайрия дастури. 11-қисм.

«Таскин топ қалбим» хайрия дастури. 12-қисм.

УЛАШИНГ:

Теглар:
« Орқага