Таҳлил

“Татар халқининг ривожланиши Исломсиз имконсиздир”

618

13-15 июнь кунлари Қозон шаҳрида Бутунжаҳон татарлар конгресси томонидан “Миллий ўзига хослик ва дин” номи остида ўтказилган диний арбоблар форумида “Татар халқини ривожлантириш стратегияси" лойиҳаси муҳокама этилди.

Аввалроқ мазкур ҳужжат муфтийлик ва Волга бўйидаги мусулмон фаоллар томонидан синчковлик билан ўрганилган ва муҳокама этилган эди. Улар мазкур Стратегияда Ислом цивилизация платформаси сифатида тақдим этилмагани, бу эса катта камчилик эканини, чунки татар халқининг ривожланиши Исломсиз имконсизлигини таъкидлашди.

Шу муносабат билан бир қатор ҳудудлар муфтиятлари, имомлар ва мусулмон жамоалари фаолари иштирокида 8 июнь куни Пенза шаҳрида ўтказилган йиғилишда “Татар халқини ривожлантириш стратегияси” лойиҳа бўйича таклифлар берилди.

14 июнь куни Саратов вилояти муфтийси Муқаддас Бибарсов “Миллий ўзига хослик ва дин” номи остидаги диний арбоблар форуми иштирокчиларини ана шу таклифлар билан таништирди. 

“Татар халқини ривожлантириш стратегияси” лойиҳасида Ислом динининг роли нолга тенглаштирилган. Ўтмишда Исломни расман давлат дини деб эълон қилган ҳамда шариат талабларини сиёсий, суд, қонунчилик амалиётида қўллаган икки давлатчиликка (Волга Булғорияси ва Олтин ўрда) эга бўлган, бой тарихи бор халқнинг келгусидаги ривожланиш векторларини белгилаб беришга қаратилган концептуал ҳужжатда Ислом улкан маънавий ва маданий салоҳият омили сифатида тақдим этилмаган.

Бу анъанавий, маънавий қадриятлари ва менталитети мусулмончилик асосида шаклланган халқни унинг учун бегона цивилизацион рельсларга ўтказишга уриниш эмасми?

Бу халқимиз учун янги ва хавфли тажрибадир. Масалан, татар мутафаккирлари, жамоат арбоблари, олимлар, XIX аср зиёлиларининг илғор қисмлари, жадидлар татар халқини ривожлантиришнинг истиқболларини излар эканлар, уни Исломсиз тасаввур қилмаганлар, чунки илдизлар бўлмай туриб халқнинг ўз-ўзини англашини ривожлантириб бўлмайди. 

Айнан ўшанда татар зиёлиларининг саъй-ҳаракати билан янги миллий мафкура яратилган ҳамда татарлар ва Татаристоннинг барча  ютуқларига ана шу мафкура билан эришилган эди. Татар зодагонларига Пётр I томонидан берилган қаттиқ зарбадан сўнг татарлар XIX-XX асрларда татар мусулмон элитасини қайта тиклашди ҳамда диний ва этник ўз-ўзини англашнинг бундай қувватини аждодларимизга сингдиришди, бу эса Россия империяси ва кейин Совет Иттифоқи даврида диний, этник ва интеллектуал суверенитетларини сақлаб қолишларига имкон берди. Яъни давлатчилик бўлмаган шароитда ҳам татарлар Исломдан ажратиб бўлмайдиган конфессионал ва этник ўзига хосликни, маданият ва тилни асрай олишди. Волга бўйидаги кўпгина ҳудудларда эса насронийлаштириш муносабати билан Исломий ўзига хосликнинг йўқотилиши татарларнинг бир қисми учун миллий ўзига хосликдан маҳрум бўлиш билан тугади. 

Бугун нафақат татарлар, балки бутун дунё мамлакатлар ва халқлар ўртасидаги чегараларни ювиб ташлайдиган технологияларнинг ривожланиши туфайли янги хавфлар билан юзлашмоқда. Туғилиш камаяётган, аҳоли тобора қариб бораётган ва кичик халқлар ассимилияцияга учраётган бир пайтда диндорлиги юқори бўлган татар қишлоқлари Татаристондан ташқарида яшайдиган татарлар учун миллий ўзига хосликни сақлаш нуқталари бўлиб хизмат қилади, бу қишлоқларда татар тили ва татар анъаналари тирикдир, иқтисодий ва маданий фаоллик давом этмоқда, одамлар бошқа жойга кўчиб кетмаяпти. Бу мисолда айнан Исломни маънавий тиргак, тилни ва маданиятни сақлаб қолиш омили, одамларни иқтисодий ташаббусларга ундовчи сифатида кўрамиз.

Эслаб ўтиш лозимки, жаҳон миқёсида цивилизацион тараққиётнинг кенг қамраб олувчи парадигмаси сифатида Ислом қизғин юксалишни бошидан ўтказмоқда. Бу энг тезкор ривожланаётган дин бўлиб, мусулмонлар сони яқин орада бошқа дин вакиллари сонидан ўтиб кетиши мумкин. Бу контексда татарларнинг вазифаси – мусулмон уммати ичида интеллектуал етакчилик, Ғарб ва Шарқ цивилизацияларининг ижобий ўзаро таъсири тажрибасини улашиш, барча замонавий бошқарув технологияси усулларидан фойдаланган ҳолда давлат қурилишини ривожлантириш, Россия ва жаҳон иқтисодиётига рақобатли интеграция, татар маданияти, тили ва анъаналари сақлаш ва тарқатиш. Бу вазифаларни Ислом платформаси бўлмай туриб амалга оширишни тасаввур қилиб бўлмайди.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда татарларни ривожлантириш концепцияси устида ишлаш долзарб бўлиб кўринмоқда”.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Татаристондаги колонияда масжид очилди

275 21:40 05.12.2019

Татаристон президентининг пиво ҳақидаги таклифи қўллаб-қувватланмади

1409 18:00 30.11.2019

Татаристонда мадраса талабаларига бепул таом тарқатиляпти

266 15:00 24.10.2019

Татаристон Мусулмонлари Диний бошқармасининг "Бир кунлик мактаб" лойиҳасига ишга қабул қилиш давом этмоқда

368 16:30 11.10.2019

ДХХ раиси Татаристонга боради

824 12:03 17.09.2019

Бу йил 5 минг нафарга кўпроқ россиялик ҳажга боради

525 19:30 20.07.2019
« Орқага