Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Татаристон: Бавлин туманида янги масжид очилди

932

Татаристоннинг Бавлин тумани Васкино-Туйрали қишлоғида янги масжид тантанали очилди. Вилоят дин арбоблари, Татаристоннинг жануби-шарқий минтақаси имом-хатиблари диндошларининг қувончига шерик бўлиш учун йиғилишди. Байрамнинг барча иштирокчиларини Татаристон муфтийси Комил ҳазрат Самигуллин номидан унинг биринчи муовини Илфар ҳазрат Ҳасанов табриклади.

Масжид қурилиши 2018 йил июл ойида Рафаил Ҳасаншиннинг саъй-ҳаракатлари ва молиявий кўмагида бошланган. Қишлоқ аҳли таклифи билан янги масжидга Рафаил ҳазратнинг отаси – ўзининг хайрли ишлари билан ҳам танилган Шарифзян Aби шарафига Шариф номи берилди. Масжид қурилишига раҳбарлик қилган Рафаил ҳазрат Ҳасаншин имом-хатиб вазифасини ўз зиммасига олди.

Янги масжид бир қаватли, эни 14, кенглиги 8 метр бўлиб, аёллар учун ҳам намозхона, барча қулайликларга эга дарсхона, яқин жойда иситиш тизими, таҳоратхона мавжуд. Унгача қишлоқда масжид бўлмаган. Қишлоқнинг миллий таркибига келсак, бу ерда татарлар, чувашлар ва руслар яшайди. Масжид қишлоқнинг татарлар яшайдиган қисмида қурилган. Бугунги кунга келиб, Бавлинда фаолият юритаётган масжидлар сони 15 тани ташкил этди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Канада 10 000 мусулмон уйғурни кўчиришни таклиф қилмоқда

628 22:10 02.02.2023

Самарканд Эрон ва Мовароуннаҳрнинг форс тилли шоирлари шеърларида

270 21:35 02.02.2023

Масхаралашми ёки сўз эркинлиги?

461 21:07 02.02.2023

Юрагини бўйсундиролмаётган аёл

875 20:05 02.02.2023

Тазйиқ ва қўрқув: Моди даврида ҳиндистонлик мусулмонлар ҳаёти

655 18:45 02.02.2023

Қуръон сура ва оятларини кириллчада ёзиб ёдласа бўладими?

1436 17:20 02.02.2023
« Орқага