Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Татаристон масжидларида ислом асослари бўйича курслар бошланяпти

262

Жорий йилнинг 1 октябридан эътиборан Татаристондаги 700 дан ортиқ масжидда ислом асослари ва диний тарбия бўйича бепул курслар бошланади. Татаристон мусулмон идорасининг маълум қилишича, курсларда 25 мингга яқин тингловчини қамраб олиш режалаштирилган, уларга қарийб 1500 нафар устозлар дарс беради. 

Айрим масжидларда курслар аллақачон очилган бўлса-да, аксарида дарсларни айнан октябрдан бошлаш мўлжалланган. Ислом асослари ва диний тарбия курси уч йилга мўлжалланган, дарслар ҳафта охирида ўтилади. 

Курслар Татаристон диний идораси тасдиқлаган «Диний тарбия» дастури бўйича олиб борилади. Дастур доирасида одоб-ахлоқ, ақийда, тажвид, Қуръон, фиқҳ, араб тили дарслари ўтилади.

Шунингдек, айрим масжидларда қўшимча равишда ҳадис, ислом  ва пайғамбарлар тарихи, эски татар тили ва бошқа дарслар ҳам бўлади. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Татаристондаги савдо марказларида намозхоналар очилади

206 11:45 17.11.2020

Татаристонда онлайн-мадраса иш бошлайди

308 16:25 13.11.2020

Татаристонда турк футболчиси қурдирган масжид очилди

838 10:30 02.10.2020

Татаристон муфтийси коллежда ҳижобнинг тақиқланишига қарши чиқди

1693 09:00 25.07.2020

Суд татарлар тарихига оид китобни экстремистик деб ҳукм чиқарди

2071 16:05 23.07.2020
« Орқага