Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Татаристон муфтийси коллежда ҳижобнинг тақиқланишига қарши чиқди

1693

Татаристон муфтийси Комил Самиғуллин Екатеринбург шаҳридаги тиббиёт коллежида ҳижобнинг тақиқланишига норозилик билдирди. 

Муфтийликнинг расмий сайтида айтилишича, абитуриент қизлардан бири ҳижобга қаршилик бўлаётгани ҳақида шикоят билан мурожаат қилган. Коллеж раҳбарияти ҳижобнинг тақиқланишини ўқув муассасасининг ички тартиби, коллеж этика кодекси ва бошқа ички меъёрий ҳужжатлар билан изоҳлаган. 

Муфтий Комил Самиғуллин ўқув муассасаларида ҳижобнинг тақиқланиши муслималарнинг таълим олиш ҳуқуқининг камситилиши ҳисобланишини ва Россия Конституциясига зид эканини таъкидлади.  

“Ўқув даргоҳининг дунёвийлиги далил эмас. Дунёвийлик барча диний эътиқодларга, ҳатто атеистик қарашларга ҳам ҳурмат билан муносабатда бўлиш демакдир”, – деди муфтий.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Татаристондаги савдо марказларида намозхоналар очилади

206 11:45 17.11.2020

Татаристонда онлайн-мадраса иш бошлайди

308 16:25 13.11.2020

Татаристонда турк футболчиси қурдирган масжид очилди

838 10:30 02.10.2020

Татаристон масжидларида ислом асослари бўйича курслар бошланяпти

263 09:00 23.09.2020

Суд татарлар тарихига оид китобни экстремистик деб ҳукм чиқарди

2071 16:05 23.07.2020
« Орқага