Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Татаристон муфтийси Ўзбекистон бош консули билан учрашди

769

1 октябр куни Татаристон муфтийси Комил ҳазрат Самигуллин Ўзбекистоннинг Қозондаги бош консули Фариддин Насриев билан учрашди.

Комил Ҳазрат учрашувни яқинда вафот этган Ўзбекистон Республикасининг таниқли дин арбоби, муфтий Усмонхон Алимов ҳақидаги хотиралари билан бўлишишдан бошлади ва унинг кетишини катта йўқотиш деб атади. Консул, ўз навбатида, ўзаро алоқаларини давом эттириш бўйича таклифлар киритди ва Комил ҳазратнинг Ўзбекистон муфтийси сайлови тадбирларида фахрий меҳмон сифатида иштирок этиш имкониятини кўриб чиқишни сўради.

Учрашув якунида у Комил ҳазратга Ўзбекистон Халқаро Ислом Академияси томонидан чиқарилган, таълим ва ахлоқ масалаларига бағишланган эсдалик нашрини совға қилди, деб хабар беради Татаристон Республикаси мусулмонлари диний бошқармаси.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Омикрон» штаммига чалинган биринчи ўзбекистонлик аниқланди

345 15:13 03.12.2021

Сурия: “Туркияга қўшилган ҳудудимизни қайтариб оламиз”

298 14:35 03.12.2021

Назарбоев ягона Туркистон республикаси тузилишига бўлган таклиф ҳақида гапирди

708 14:05 03.12.2021

Европа Иттифоқи Туркиядаги қочқинларни ташлаб қўймаслигини айтмоқда

194 12:10 03.12.2021

Исроил фаластинликларнинг ўлдирилиши билан боғлиқ ишларни босди-босди қилган

233 11:30 03.12.2021

Дунёда эҳтиёжмандлар сони ортяпти – БМТ

154 11:05 03.12.2021
« Орқага