Янгиликлар

Татаристон президентининг пиво ҳақидаги таклифи қўллаб-қувватланмади

1556

Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Татаристон президенти Рустам Миннихановнинг стадионларда алкогол ичимликларни сотишни қайта тиклаш тўғрисидаги таклифига қаршилик билдирди.

Татаристонда мадраса талабаларига бепул таом тарқатиляпти

Татаристон Мусулмонлари Диний бошқармасининг "Бир кунлик мактаб" лойиҳасига ишга қабул қилиш давом этмоқда

Татар кино ижодкорлари асари Европада катта қизиқиш уйғотмоқда

РИА Новости хабарида айтилишича, вазирлик маст мухлислар ўсиб келаётган ёш авлодга ёмон ўрнак бўлишини ва ёшларнинг спиртли ичимликларга мойиллигини орттириши мумкинлигини таъкидлаган.

Бундан ташқари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги стадионларда пиво тақиқининг ижобий таъсири ҳақида мисолларни ҳам келтирган. Хусусан, бундай тақиқ ўйинларга келувчилар сони икки баробар ошишига ва тартибни сақлашга жалб этилувчи ички ишлар ходимлари сонининг камайишига ёрдам берган.

Аввалроқ ичкиликбозликка қарши курашувчи “Ҳушёр Россия” ташкилоти раҳбари Султон Ҳамзаев Россия президенти Владимир Путинга мурожаат этиб, спорт мусобақалари пайтида пиво сотишга рухсат беришни кўзда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилишини тўхтатишни сўраган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бухоро вилояти ҳокими Татаристон президенти билан нималарни муҳокама қилди?

552 19:40 25.02.2020

Намоз ўқишни ўргатиш дарслари бошланди

2964 15:00 03.02.2020

Саккиз йилдан бери битмаётган масжид қурилишига татаристонлик мусулмонлар ҳисса қўшди

479 09:44 23.01.2020

Татаристондаги колонияда масжид очилди

544 21:40 05.12.2019

Татаристонда мадраса талабаларига бепул таом тарқатиляпти

348 15:00 24.10.2019
« Орқага