Татаристонда Рамазон муносабати билан эҳтиёжмандларга 1,5 тонна озиқ-овқат тарқатилади

19:30 16.05.2019 108

Қозон шаҳрида Татаристон мусулмонлар идорасига қарашли “Закот” хайрия жамғармаси “Рамазон – эзгу ишлар ойи” акцияси доирасида эҳтиёжмандларга озиқ-овқат тарқатишни бошлади.

Акциянинг биринчи куни 83 эҳтиёжмандга озиқ-овқат тўпламлари берилди, тўплам ичида ёғ, гречка, макарон, гуруч, печенье ва чой бор. Рамазон ойи охирига қадар Татаристон пойтахтидаги 300 та кам таъминланган оилага ёрдам кўрсатиш ва жами 1,5 тонна озиқ-овқат тарқатиш режалаштирилган.

Татаристон мусулмонлар идорасининг маълум қилишича, “Рамазон – эзгу ишлар ойи” акцияси доирасида оғир касалликка чалинган болаларга ёрдам йиғиш давом эттирилмоқда.  

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!