Татаристоннинг Мамадиш тумани Дигитли қишлоғида жойлашган 17-сонли манзил колониясида масжид очилди. Унинг очилиш маросимида Татаристон муфтийси Комил Самиғуллин иштирок этди.
Зарур шароитларга эга масжид колониядаги мусулмон маҳбуларнинг кучи билан бир ярим ой давомида ёғочдан барпо этилди. Татаристон жазони ижро этиш бошқармаси раҳбарининг ўринбосари Илназ Фахреевнинг айтишича, республика ҳудудидаги ахлоқ тузатиш муассасаларида бундан аввал еттита масжид фойдаланишга топширилган эди.
Янги масжид Қуръон тиловати билан очилди. Бу ерга алоҳида имом бириктирилган бўлиб, у ҳар куни маҳбуслар билан суҳбатлар ўтказади, дея маълум қилди Татаристон мусулмонлар идораси.