Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Тавҳид иборасининг мазмун-моҳиятан уч қисмга бўлиниши ва унга рад жавоблар

772

“Экстремистик ғояларни  инкор қилишда шаръий далиллар” (ўн биринчи қисм)

(Давоми, боши мана бу ерда)

Биринчи фасл

Тавҳид иборасини (Аллоҳ таолони ёлғизлиги ва шериги йўқлиги ҳақидаги илм) мазмун-моҳиятан уч қисмга бўлиниши тушунчаси  ва унга рад жавоблар баёни

Улуҳий тавҳид (Аллоҳ таолони ёлғиз ўзига сиғиниш, унга бошқа шерикларни тенглаштирмаслик) моҳияти мотуридий, ашъарий ва мўътазилийлардан иборат калом илми  уламолари  тарифлаган мазмун-моҳиятдан бир мунча  фарқланади. Айтиб ўтилганидек мазкур мутакаллимлар таърифида  тавҳид  мазмунан уч қисмга бўлинар экан.

1.  Тавҳиди зотия. Аллоҳ таолони ўз зотида ягона, уни  иродасини тўсувчи йўқ, деб  эътиқод қилиш.

2.   Тавҳиди сифот. Аллоҳ таолони ўз сифатларида ҳам ягона, ўхшаши йўқ деб эътиқод қилиш.

3.   Тавҳиди афъол. Аллоҳ таъоло ўз феъли ( олам борлиқ ва барча яратилганлар устида жорий бўлиб турган жараёнлар)да ҳам ягона бўлиб бу сифатларида ҳам унинг шериги йўқ деб эътиқод қилиш. Мутакаллимлар тавҳид илмини мазкур қисмларга бўлар эканлар унга Китоб ва суннатдан бир қанча далиллар келтирадилар. Аммо биз уларни мутахассислар эътиборига ҳавола қиламиз ва бу ерда келтириб ўтирмаймиз.

Айтиб ўтилганидек, Ибни Таймия ҳам тавҳид илмини қуйидаги уч қисмга бўлади. Улар қуйидагилар:

1.  Тавҳиди рубубия. (Аллоҳ таолони ёлғиз ўзини робб деб иймон келтириш)

2.  Тавҳиди улуҳия. (Аллоҳ таолони ёлғиз ўзига ибодат қилиш)

3.  Тавҳиди асмои ва сифот. (Аллоҳ таолони барча исм ва сифатларини фақат ўзига собит қилгани каби яратишни ҳам унинг ўзигагина собит қилишдир).

Энди буларга бирма-бир тўхталиб ўтамиз.

Маълумки, Тавҳид сўзи “ваҳҳада” сўзининг ўзаги бўлиб луғатдаги маъноси – бир нарсани ёлғизлатиш, якка-ягона деб билишни англатади.

Истилоҳда эса – Аллоҳ таолони ёлғиз, шериги йўқ деб иймон келтиришдир.

Рубубия сўзи эса – “робба” сўзидан олинган бўлиб  Аллоҳ таолони робб (бутун оламни тарбия қилувчиси) сифати билан сифатлашни ифодалайди. Аллоҳ таолони “Мудаббир, Муробби, Молик, Мунъим” каби исм ва сифатларидан ҳам айнан “робб” маъносини тушунамиз.

1. Ибни Таймия раҳимаҳуллоҳ назарида Тавҳиди рубубиянинг маъноси: “Аллоҳ таоло ҳар бир нарсани яратувчиси, тарбия қилувчиси. Ундан ўзга Илоҳ йўқ. У нимани хоҳласа амалга ошур, хоҳламаса амалга ошмас”.

2. Тавҳиди улуҳия

Улуҳия сўзи – “алиҳа”, “яълаҳу” сўзининг ўзаги бўлиб улуҳатун, улуҳиятун бўлиб шаклланади. Маъноси маъбуд, илоҳ  деганидир.

Шундан келиб чиқиб Ибни Таймия раҳимаҳуллоҳ назарида Тавҳиди улуҳия лафзининг маноси:

“Шериги йўқ бўлган Аллоҳ таолонинг ёлғиз ўзига сиғиниш, унга қўшиб яна бошқага сиғинмаслик, бошқадан кўмак сўрамаслик”.

Тавҳиди рубубия ва тавҳиди улуҳия орасини ажратишда Ибни Таймиянинг далиллари:

1.  Қурайшдаги ва бошқа мушриклар Аллоҳ таолога ширк келтириш билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг молу жонларини мусулмонларга ҳалол қилдилар, аёлларини асирга олдилар ва ўзларига дўзахни хабарини бердилар, гарчи улар осмонлар ва ерни яратувчиси ягона илоҳ деб иқрор бўлсалар ҳам.  Бу сўзимизга кўплаб ояти карималардан далиллар мавжуд. Жумладан:

а) “Қасамки, агар улардан: «Осмонлар ва Ерни ким яратган?» - деб сўрасангиз, албатта, «Аллоҳ», - дерлар. Сиз «Аллоҳга ҳамд!» - денг. Йўқ, уларнинг аксарияти (ҳақиқатни) билмаслар”. (Луқмон, 25)

в) “Агар улардан осмонлару ерни ким яратди? Қуёш ва ойни ким бўйсундириб қўйди?” деб сўрасанг улар албатта Аллоҳ  дейдилар. Қаерга қараб кетаяпсизлар”. (Анкабут, 61)

г) “ Уларнинг кўпчилиги Аллоҳга мушрик бўлиб иймон келтирадилар” (Юсуф, 106)

 д) Ибни Аббос розияллоҳу анҳу: “Агар мушриклардан осмонлар ва ерни ким яратган?” деб сўралса улар “Аллоҳ яратган” деб жавоб берар эди-ю амалда санамларга ибодат қилар эди”, дейдилар.

Мазкур асосларга таянсак, кўпчилик мушриклар ҳамма нарсани яратувчиси ягона Аллоҳ таоло деб иқрор қилар, аммо унга шерик қилаётган бут-санамларини Аллоҳга яқинлаштирадиган воситалар, шафоатчилар деб ишонар эди.

Бу ҳақида ояти карималарда шундай дейилади.

1.  “Аллоҳдан бошқасини дўст қилиб оладиган кимсалар, биз уларга, бизни Аллоҳга жуда ҳам яқин қилишлари учунгина ибодат қиламиз, дедилар”. (Зумар,3).

2.  “Ёки  улар Аллоҳдан бошқа шафоатчилар тутдиларми? Сен ахир улар бирор нарсага эга бўлмасалар ёки англамасалар ҳам-а деб айтгин”. (Зумар,43).    

Айни шу мазмунда келган яна кўплаб ояти карималар мавжуд. Манбаларда келтирилишича, араб мушриклари Каъбани тавоф қилиш талбиясида “Лаббайка ла шарийка лака. Илла   шарийкан ҳува лака. Тамликуҳу ва ма малака” (сенга лаббайк эй ўзинигина шериги бўлган илоҳ. У илоҳ нимага эга бўлса шериклари ҳам шунга эга бўлган илоҳ) иборасини қўллар эди. 

Албатта, мусулмонлар қатъий иймон келтирадиларки,  Аллоҳ таоло ҳамма нарсани робби, холиқи, ундан бошқа ҳамма нарса унга сиғинади, ундан бошқа ҳамма унга илтижо қилади, ундан бошқа ҳамма ундан қўрқади, унга юзланади, унга қайтади, пайғамбарларига итоат қилади, у буюрган кўрсатмаларга буюриб, у қайтарган ишлардан қайтишга чақирадилар. Аммо  мўминман деб юрган ҳамма одамлар ҳам бунга иқрор бўлавермайди.

(давоми бор) (1-2 қисм) (3 қисм) (4 қисм) (5 қисм) (6 қисм) (7 қисм) (8 қисм) (9 қисм) (10 қисм) (11 қисм) (12 қисм) (13 қисм) (14 қисм) (15 қисм) (16 қисм) (17 қисм)

“Экстремистик ғояларни  инкор қилишда шаръий далиллар” китобидан.

Таржимон: Тоҳир Воҳидов.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлинг!

609 14:00 27.01.2021

Билолхон домла Рустамов: “Саботул ожизин” шарҳи (23-қисм)

176 08:00 27.01.2021

Жаннатий ўн саҳоба: Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу (67-қисм)

464 22:05 26.01.2021

Касал одам қандай намоз ўқийди? (биринчи мақола)

641 20:00 25.01.2021

“Вақф” фонди ходими Azon.uz’га миннатдорчилик билдирди

221 18:11 25.01.2021

Қуръони карим мусобақасига марҳабо!

161 14:54 25.01.2021
« Орқага