Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Тавҳидни қисмларга бўлишда ибни Таймияга раддиялар

1535

“Экстремистик ғояларни  инкор қилишда шаръий далиллар” (ўн иккинчи қисм)

(Давоми, боши мана бу ерда)

Айтиб ўтилганидек, тавҳидни қисмларга бўлиш ибни Таймиягача яшаб ўтган уламолар орасида кузатилмаган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам  Исломни янги қабул қилган бирор одамга – динимизда икки хил тавҳид бор. Улуҳий тавҳид ва рубубий тавҳидга эътиқод қилмагунингча мусулмон бўлмайсан, демаганлар. Ёки бу маънога ишора қиладиган бирорта сўз ҳам айтмаганлар. Бу каби ёндашув саҳобалар ва салафи солиҳларимиздан ҳам  собит бўлмаган. Шунинг учун бу ёндашувда маъно йўқ. Чунки ҳақ бўлган илоҳ, у ҳақ бўлган Роббдур. Ибодат қилинишга сазовор бўлган илоҳ у фақат Робб бўлган зотдир. Шундай бўлганидан кейин, ботил илоҳ ботил Роббдур. Ҳақ илоҳ эса ҳақ роббдир. Робб  деб эътиқод қилинмайдган нарсага ибодат қилишда маъно йўқдир.

 Мазкур тақсимлаш масаласи ибни Таймиянинг ақида бобидаги янгилиги бўлди. Агар унинг бу иши шаръий далиллар билан қувватланган бўлганида ҳам биз бу тақсимлашни бир мужтаҳид олим ўзи хоҳлаган тарзда ижтиҳод  қилган деган бўлар эдик. Аслида ибни Таймияни  бу ишига китоб ва суннатда ҳам, салаф уламоларимизнинг ижтиҳодида ҳам ҳужжат йўқдир. Шунинг учун унинг бу тақсимоти ва яна бошқа ижтиҳодий ёндашувлари катта уламолар томонидан тўғри деб топилмаган. Чунки бу ердаги ҳар икки тавҳид турлари бир-бирини тўлдириб келади ва бири ҳақида баҳс қилиш айни иккинчисини гапириш демакдир.

Зеро одамларга Аллоҳ таолони рубубий тавҳидини исбот қилиш, тушунтириш ақлий ва мантиқий исбот ҳисобланиб, борлиқда Аллоҳ таолони ўзи ягона молик экани, ҳамма нарсалар унинг қуллари, яратган махлуқлари, махлуқларининг барчаси учун унинг ўзидан бошқа робб йўқ  эканини исботлашдир. Қуйидаги ояти карималар шунга далолат қилади. Жумладан:

1.  “ У осмонлару ернинг ва улар орасидаги нарсаларнинг Роббидир. Бас унга ибодат қил ва унинг ибодатида сабрли бўл. Унга тенгдошни билурмисан?” (Марям,65).

Ушба ояти каримада банданинг ибодат қилиши Аллоҳ таолонинг  рубубиятига – осмонлару ернинг роббиси дейиш билан боғланмоқда. Агар биз фойда ҳам зарар ҳам унинг ўзига боғлиқ бўлган роббдир, деб эътиқод қилмасак, унга ибодат қилишимизда нима маъно қолади. Биз илоҳ десак ҳам, робб десак ҳам ягона илоҳга сиғинамиз. Унга илтижо қиламиз.

2.  “ У зот осмонда ҳам илоҳдир, ерда ҳам илоҳдир.” ( Зухруф,84)

Шубҳасиз, Аллоҳ таоло ерда ҳам илоҳдир гарчи ер юзида унга сиғинадиган бирорта одам қолмаса ҳам (охирзамонда бўлганидек).

Агар ибни Таймия томонидагилар “Аллоҳ таоло маъбуддир” (сиғинишга сазовор зот), десалар биз уларга жавобан “ҳа, шундай. Аммо илоҳ ва робб сўзини орасида фарқ йўқ. Чунки ибодатга сазовор зотни робб дейилади”, деб жавоб берган бўлардик.

 Фиръавн ва Мусо алайҳиссалом ўрталарида бўлиб ўтган мулоқот  ҳам рубубий сифат устида бўлган эди.

“Сизларни олий роббингиз менман” (Назиъат, 24).

“У: “Агар  мендан бошқани илоҳ қилиб олсанг, албатта , мен сени зиндонбандлардан қилурман”, деди”. (Юсуф, ).

Баро ибни Озибдан ривоят қилинган ҳадиси шарифда расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:

“Аллоҳ таоло иймон келтирган бандаларининг қадамини дунё ва охиратда собит сўз билан собит қилур (Иброҳим, 27)  ояти қабр азоби ҳақида нозил бўлди. Қабрда маййитга “роббинг ким?“ дейилади. Маййит – роббим Аллоҳ, пайғамбарим Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам дейди”.       

Ушбу муборак ҳадиси шарифда айтилишича, қабрдаги савол –“роббинг ким” қабилида бўлади. Аммо “илоҳинг ким” деган савол бўлмас экан. Чунки фаришталар ҳам Робб билан Илоҳ орасини ажратмас экан. Аммо ибни Таймия тарафдорлари фикрига кўра, фаришталарнинг “илоҳинг ким?” деб сўраши керак. Аммо -Роббинг ким-қабилида бўлмаслиги керак.

Энди таймиячиларнинг Макка мушриклари ҳам оммавий муваҳҳид (Аллоҳ таолони илоҳлигини тан олувчилар ) бўлган эди деган даъволарига карши бир қанча оятлар билан жавоб берамиз.

1.  “У сизларни фаришталар ва Пайғамбарларни Робб қилиб олишингизга буюрмаган. У сизни мусулмон бўлганингиздан кейин куфрга буюрармиди?! ” ( Оли Имрон,80).

Ушбу ояти каримани далолатича Макка мушрикларини кўп илоҳларга сиғиниши маълум бўлмоқда. Бунинг устига ояти кариманинг тақозосича фаришталарни ҳам Робб (худонинг қизлари дер эди) қилиб олганларига нима дейилмоқда.  Шундай экан ибни Таймия ва унинг тарафдорлари айтаётган – Макка мушриклари ҳам тавҳиди рубубияни (Аллоҳ таолони ягона деб билиш) тан олар эди. Аммо “тавҳиди улуҳияда мушрик бўлган” деган сўзида нима мантиқ бор?

2.  Юсуф алайҳиссалом зиндонбанд қилинган маҳбус шерикларини тавҳидга чақириб шундай дедилар:

“Турли-туман робблар яхшими  ёки ёлғиз-у қаҳҳор Аллоҳми”. (Юсуф, 39).

Мазкур ояти каримани далолатича Юсуф алайҳиссалом шерикларини тавҳиди рубубияга чақирдилар. Ўша пайтда Юсуф алайҳиссалом тавҳиди улуҳия ёки тавҳиди рубубия деб тавҳидни иккига бўлмадилар. Тавҳидни маъно моҳиятини Юсуф алайҳиссаломдан  кўра булар яхши биладиларми?

Ёки уларнинг таъбирича Юсуф алайҳиссалом “Турли илоҳлар” демай “Турли арбоблар (сохта худолар)” деб хато қилдиларми?   

3.  “Улар раҳмонга кофир бўлдилар. Сен -раҳмон менинг роббим, деб айтгин” (Раъд,3)

Ушбу ояти каримада ҳам Аллоҳ таоло, менинг роббим дегин, деб буюрмоқда.

4.  “Аллоҳга қасамки, албатта биз очиқ-ойдин адашувда эканмиз. Чунки сизларни роббил оламинга тенглаштирардик”. (Шуаро, 97-98).

Ушбу ояти каримада қиёмат куни манзараси баён қилинмоқда. Яъни, “сизларни Робб қилиб олибмиз” дейилмоқда. Аммо “илоҳ қилиб олибмиз” дейилмади.

5.  Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади “мусулмонлар кофирларни бут-санамларини ҳақорат қилиб камситар эдилар. Шунда кофирлар ҳам Аллоҳ таолони сўка бошлади. Бунга жавобан “ Аллоҳдан бошқа дуо-илтижо қилинадиган нарсаларни сўкманглар. Акс ҳолда улар ҳам душманлик қилиб, билимсизларча Аллоҳни сўкадилар” (Анъом,107) ояти нозил бўлди”  дейдилар.

Мазкур ояти карима мумин мусулмонларни Макка мушриклари сиғинаётган тош ҳайкалларни сўкишдан қайтармоқда. Чунки мўмин мусулмонларни тош ҳайкаллар ҳақидаги кескир гаплари уларни илоҳ деб эътиқод қилаётган мушрикларнинг ғазабини келтирар эди. Улар шундан кейин мусулмонларга муносиб жавоб ўлароқ мусулмонлар сиғинаётган Аллоҳ таолони сўкар эди. Уни салбий сифатлар билан сифатлар эди. Наъузи биллаҳ мин залик. Агар таймиячилар айтганидек Макка мушриклари ҳам Аллоҳ таолонинг ягоналигини тан олганларида  Аллоҳ шаънига ножоиз сифатларни сифатлашга журъат қила олмас эди. Бу жараёнлардан маълум бўладики, уларнинг назарида Аллоҳ таоло ушбу жонсиз тошлардан ҳам ҳақир эди (астағфируллоҳ). Шу ўринда ҳақли савол туғилади. Макка мушриклари Аллоҳ таолони рубубий сифатларини тан олиб тургани ҳолда қандай қилиб уни яна сўкар эди?  

Бу ҳақида Марям сурасида шундай дейилади.

“Улар Аллоҳдан ўзгани илоҳ қилиб олдилар” (Марям, 81)

Ушбу ояти карима Макка мушрикларини турли санамларга сиғинганига, улардан кўмак ва нусрат сўраганлигига қатъий далил бўлади. Ҳолбуки иззат ва кўмак бериш фақат рубубий сифатларда ҳам ягона бўлган Аллоҳ таолони ўзигагина хос эмасми? Энди биз қайси далил билан Макка мушрикларини Аллоҳнинг рубубий сифатларига ишонар эди, дея оламиз.

Уҳуд ғазоти (жанги) кунида мусулмонлар мағлабиятга учрадилар. Шунда Абу Суфён (у пайтда мусулмон бўлмаган эди) мусулмонларга қарата: “Ҳубал (сиғинадиган санам) олий бўлди”, деб бақирди. Унга жавобан расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Аллоҳ энг олий ва буюкдир”, дедилар.

Сен бу воқеага этибор бер ва инсоф билан айтгинчи, Абу Суфён Ҳубал деб номланадиган тош санамини улуғлаб ўзи ва аскарлари билан мусулмонларга  қақшатқич зарба берган бир пайтда, сохта илоҳларини қувватлаш учун бутун кучини сафарбар қилган пайтда Аллоҳ таолони тавҳидини тан олармиди?

Ҳоким Мустадрак китобида Иёс Ибни Муъовиядан келтиради “Қодисия фатҳи кунида Муғийра Ибни Шуъба форслар томонига юборилдилар. Шунда Муғира: “менга  10 кишини қушиб юборинглар” деди. У кийимини маҳкамлаб Ҳажфа томонга қараб йўлга олди. Улар етиб боргач, “менга қалқон беринглар”, деди-да унга жойлашиб ўтирди. Шундан сўнг ёнларида турган мажусий “эй араблар жамоаси, сизларнинг бизга келтирган нарса нима ўзи? Ҳолбуки сизлар ўз шаҳрида ҳам қорнини тўйдириб овқатланолмайдиган одамлар эдингиз. Майли  эҳтиёжингизга етадиган озиқ-овқатларни олинглар. Биз мажусийлар қавми сизлар билан урушишни ёмон кўрамиз. Сизлар бизнинг ерларимизга келиб уни палид қилдиларинг”,  деди.

Унинг бу гапига Муғийра розияллоҳу анҳу қуйидаги ҳикматли жавобни қайтардилар:

“Аллоҳга қасамки бизни бу нарса бу ерга олиб келгани йўқ. Биз тош ва санамларга сиғинадиган қавм эдик. Агар қўлимизга бошқа чиройлироқ тош тушиб қолса эскисини отиб юбориб янгисига сиғинар эдик. Аллоҳ таоло бизни ўз ичимиздан пайғамбар юбормагунича биз Аллоҳни танимас эдик. У зот бизни Исломга чақирдилар биз унга эргашдик” 

Бу ҳикояда машҳур саҳоба Муғира Ибни Шуъба ўзларининг  жоҳилий ҳаётини таърифлаб туриб “биз роббни танимас эдик” демоқда. Энди роббисини робб эканини ҳам тушунмайдиган мушриклар қандай қилиб Аллоҳнинг рубубиятини тан олиши мумкин?

(Давоми бор) (1-2 қисм) (3 қисм) (4 қисм) (5 қисм) (6 қисм) (7 қисм) (8 қисм) (9 қисм) (10 қисм) (11 қисм) (12 қисм) (13 қисм) (14 қисм) (15 қисм) (16 қисм) (17 қисм)

“Экстремистик ғояларни  инкор қилишда шаръий далиллар” китобидан.

Таржимон: Тоҳир Воҳидов.

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бухоро вилоятига ҳоким сайланди

153 12:40 22.01.2021

Жума маърузасини онлайн кузатиш мумкин...

188 12:00 22.01.2021

Твиттер уйғурлар туфайли Хитой элчихонасининг саҳифасини блоклади

382 11:00 22.01.2021

Бағдоддаги теракт учун ИШИД айбланди

143 10:30 22.01.2021

Мьянма роҳинжаларнинг қайтишига рози бўлди

232 10:00 22.01.2021

Бугунги жума мавъизаси билан танишинг

857 09:31 22.01.2021
« Орқага