Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Тавҳидни қисмларга бўлишда ибни Таймияга раддиялар

815

“Экстремистик ғояларни  инкор қилишда шаръий далиллар” (ўн учинчи қисм)

(Давоми, боши мана бу ерда)

Ибни Таймия ўз фикрига яъни “Макка мушриклари  ҳам Аллоҳнинг рубубиятини тан олар эди” деган фикрига қуйидаги ояти каримани  далил қилиб келтиради.

“Биз уларга бизни Аллоҳга жуда яқин қилишлари учунгина ибодат қилар эдик” (Зумар,3).

Ибни Таймиянинг оятдан келтирган ушбу далилига уламолар томонидан шундай жавоб берилади:

1.   Ўша пайтдаги Макка мушриклари дин маъносида бир хил йўналишда эмас, балки бир неча йўналишларга бўлинар эдилар.

Уларнинг орасида – олиҳаларимиз бизни Аллоҳга яқинлаштиради, деган фикр билан бутларга сиғинадиганлари мавжуд эди. Айримлари эса  санамларни ва бошқа нарсаларни ҳам  мутлақо  илоҳ сифатида  тан олмас, аксинча  даҳрийлик эътиқодида  эди. Бу манзарани ояти карималар шундай ифодалайди:

“Улар: “У (ҳаёт) фақат бу дунёдаги ҳаётимиздир. Ўламиз, тириламиз, бизни фақат замон ҳалок қилади”, дерлар. Уларнинг бу ҳақда илмлари йўқ. Улар фақат гумон қиладилар, холос” (Жасия,24).

Ушбу ояти карима маккаликлар орасидаги ҳеч бир диёнатни тан олмайдиган даҳрийларни ифодаламоқда.

 Айтиб ўтилганидек уларнинг орасида сиғинаётган тош ҳайкалларини ўзига фойда ва зарар бера олади. Яхшиликларни таъминлаб балоларни қайтаради, дейдиганлар ҳам бор бўлиб уларнинг оятдаги ифодаси:

“Улар Аллоҳдан ўзга илоҳлар тутдилар. Гўёки уларга ёрдам берилар эмиш”. (Ясин,74) деб баён қилинмоқда. 

2.  Агар фаразан Макка мушрикларини барчаси бир хил мушрик бўлган эди десак ҳам, аслида ундай эмас,  уларнинг назарида ҳам Аллоҳ таоло улар сиғинаётган тош санамларидан олий ва юксак қадрланар, улар эса айни пайтда Аллоҳга ҳам сиғинган бўлар эди. Чунки бунинг ифодаси қуйидаги оятда айтилади:

“Биз уларга фақат бизларни Аллоҳга жуда ҳам яқин қилишлари учунгина сиғинамиз” (Зумар, 3).

Айтиб ўтилганидек Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларни мушриклар сиғинаётган санамларни сўкишдан қайтарди. Чунки уларнинг ушбу тош ҳайкалларга нисбатан бизга фойда ва зарар бера оладиган илоҳ, деган эътиқоди у ҳайкал ва тошларини ҳимоя қилишга, керак бўлса бу йўлда бутун имкониятини ишга солишгача олиб келди. Улар бу йўлда ҳатто Аллоҳ таолони ҳақорат қилишдан ҳам тап тортмас эди. Демак Ибни Таймия тарафдорлари айтганидек, Макка мушриклари ҳам Аллоҳ таолони тан олганида, яъни  санамларга нисбатан бизни Аллоҳга яқинлаштиради, деб туриб ягона Аллоҳ таолога сиғинганларида уни сўкишга асло журъат қила олмас эдилар. Ҳолбуки уларнинг назарида Аллоҳ таоло жонсиз тош ҳайкаллардан ҳам эътиборсиз эди (Аллоҳ асрасин). Очиқ-равшан оятлар, қатъий ҳужжатларнинг далолатича Макка мушриклари ўзлари яшаган давр нуқтаи назаридан келиб чиқиб қалблари билан тушуниб етмаган, моҳиятини англамаган гапларни гапирар эдилар. Улар аслида Аллоҳ таолога иймон келтириш моҳиятидан бутунлай бехабар бўлиб, фойда ва зарар келтириш нисбатини тош санамларига боғлар,  катта-ю кичик ишларини барчасида уларга сиғинар эди.

Шулардан келиб чиқиб айта оламизки, ўша даврдаги Макка мушриклари Аллоҳ, Илоҳ каби сўзларда маълум тушунчаларга, фикрларга эга эди. Аллоҳ таолони рубубий сифатларини айримларига иқрор ҳам бўлган.  Лекин  Аллоҳга иймон келтириш ва эътиқод борасида бутунлай мушрик эдилар. Энди қандай қилиб ушбу ширк устига қурилган жузъий иқрорнинг ўзинигина  ушлаб олиб уларнинг эътиқодини тавҳид (Аллоҳ таолони ягона деб этиқод қилиш) эътиқоди бўлган эди дея оламиз?

Биз биламизки Аллоҳ таолони рубубий сифатларини тан олиш уни барча айбу нуқсон ва камчиликлардан пок деб билиш бўлиб, Макка мушрикларида бу ёндашув бўлмаган. Балки дуо илтижоларида санамларига сиғинар эдилар. Улар Аллоҳ таолони рубубий сифатини юзакигина тан олар эди. Амалда эса юқоридаги ояти карималарни далолатича унга шериклар атар эдилар.

Ушбу айтиб ўтилган фикру мулоҳазалардан кейин ҳам Макка мушрикларини эътиқодида рубубий тавҳид тушунчаси бўлган эди дея оламизми? Асло ундай дея олмаймиз.

3.  Аллоҳнинг исм ва сифатлардаги тавҳид

Ибни Таймия тарафдорлари таърифида Аллоҳнинг исм ва сифатларидаги тавҳиди (Аллоҳ таолони ўз исм ва сифатларида ҳам ягоналиги) қуйидагича:

“Аллоҳ таолони ўз исм ва сифатларини унинг ўзига собит қилинганидек, яратишни ҳам унинг ўзигагина собит қилиш. Ундан махлуқларникига ўхшаган ҳар қандай нисбатни инкор қилиш. Унга ҳеч бир ўхшатишсиз иймон келтириш, уни ҳеч бир таътийлсиз (Аллоҳ хақида ботил тасаввурларга берилиш) поклаш.  Уни бошқаларнинг сифатларига ўхшатишдан ёки бузиб талқин қилишдан сақланишдир. У сифатларга иқрор бўламиз. Ҳеч нарсага ўхшатмаймиз. Ботил тушунчалар билан таъвил қилмаймиз. Барча нуқсонлардан пок деб биламиз”.

Улар Аллоҳ таолонинг “Сунгра у аршга истиво қилди” ояти ҳақида шундай дейдилар:

“Аллоҳ таоло  бир қанча ояти карималарида ва расулининг тилидан ўзини юксаклиги ва барча нарсалардан олийлиги ва аршга истиво қилганлиги ҳақида хабар берган. Жумлада: “Сенинг Роббингни ҳузуридагилар”, (Аъроф, 206).

“Осмонлару ердаги барча жонзотлар уникидир. Унинг ҳузуридагилар  ибодатидан такаббурлик қилмаслар ва малол олмаслар”, (Анбиё, 19).

Агар “унинг ҳузуридагилар ” дейилишдан мақсад жаҳмийлар айтганидек, Аллоҳнинг қудрати маъносида  дейилганида оятда айтилган барча нарсалар улар хоҳ осмонлардаги нарсалар бўлсин ёки ердаги нарсалар бўлсин, хоҳ Аллоҳ таолонинг ҳузуридаги нарсалар бўлсин уларни бир-биридан ажратиб айтилмас эди.  Ҳолбуки мазкур махлуқотларнинг ҳаммаси  Аллоҳнинг машияти (ҳоҳиш иродаси) ва қудрати остидадир.

Ибни Таймия фикрини давом эттирар экан яна шундай дейди:

“Шунингдек “аршга истиво қилди” ояти каримаси улар айтганидек “аршга жойлашиш, уни эгаллаш” маъносида бўлганида, у ҳолда Аллоҳ таоло барча махлуқотларини устидан истило қилди, уларни устига жойлашди,  Аршни яратишдан аввал ҳам унга истиво қилди, уни эгаллади, деган маъно ҳосил бўлар эди. Аслида эса оятда келган “истиво” жумласи фақат аршга хос бўлиб ояти карималарнинг далолатича Аллоҳ таоло осмонлару ерни яратганидан кейин аршни яратган. Бу ҳолат эса  Аллоҳ таоло гоҳо Аршга юксалган, гоҳо унга юксалмаган деган хулосага олиб келади. Шунга кўра Аллоҳ таолонинг олийлик ва юксаклик сифатлари ҳақ йўлда собит турувчи уламолар назарида шаръан ҳам ақлан ҳам маълум бўлган сифатдир. Аммо “истиво”(Аршга юксалиш, уни ҳам қудрати билан эгаллаш) ақидаси эса фақат нақл, яъни ояти каримада келиши билан иймон келтириладиган масаладир. Бу ерда ақлнинг ўрни йўқдир”.      

Ибни Таймия тарафдорлари баҳсларини давом эттирар эканлар Аллоҳ таолони дунё осмонига тушиши ва маҳшаргоҳга келиши каби ақийдавий масалаларда  қуйидаги фикрларни келтирадилар:

“Мазкур хабарларни тасдиқ қилиш, уларга рози бўлиб иқрор қилиш ҳам иймоннинг шартларидандир. Бу   ҳақида ояти каримада шундай дейилади:

“Сенинг роббинг ва фаришталар саф-саф ҳолатда келадиган кунда”, (Фажр, 22).

“Ер Роббини нури билан ёришадиган, китоб қўйиладиган, пайғамбарлар ва шаҳидлар келадиган кунда”.

Бу оятлар Аллоҳ таоло ўз курсисига келиб  ўтирганидан кейин Аршнинг ҳамма ери унинг нури билан ёришиб кетишига далолат қилади” ( бундай эътиқоддан Аллоҳ асрасин).

Ибни Таймия ва унинг тарафдорлари бу фикрлари билан Аллоҳ таолони исм ва сифатларини лафзларнинг юзаки далолати  ҳамда  исм ва сифатларнинг зоҳирий тақозосидан келиб чиқиб чегаралаб қўйдилар. Улар бу ишни ўз ижтиҳодларига таяниб амалга оширдилар. Улар Бу ёндашуви билан ташбеҳ (Аллоҳ таолони  бошқа нарсаларга ўхшатиш) ва тажсийм (Аллоҳ таолога жисм нисбатини бериш) эшигини очдилар.

Аллоҳ таолонинг сифатлари хақидаги муташобиҳ оятлар ва улар борасида салаф (аввалги) ва халаф (кейинги) уламоларининг изоҳлари

Аҳли сунна уламолари Аллоҳ таоло ўзига қандай сифатларни собит қилган бўлса айну шу сифатларга иқрор бўладилар. Яъни уларнинг қатъий эътиқоди қуйидагича:

“Аллоҳ таолога иълм, қудрат, ирода, ҳаёт, самъ (эшитиш) каби сифатларни собит қиладилар. Шу билан бирга Аллоҳ таолони зотига номуносиб сифатлардан поклайдилар. Аллоҳ таолонинг ўз сифатларида шериги йўқ, ўхшаши йўқ, маконнинг бир қисмида деб тасаввур қилинмайди, замон билан ҳам чегараланмайди. У жавҳар, жисм ёки кўзга кўринадиган бошқа бирор нарса эмас. Унга бирор жойдан бошқа бир ерга кўчиб ўтиш, яъни макон нисбатини ва бошқа бирор ҳаракат нисбатини бериб бўлмайди. Унга билмай қолиш, ёлғон, уйқу, эсдан чиқариш, ноқислик ва бошқа бирор салбий сифатларни нисбат бериб бўлмайди”.

Аммо бу борада айрим ояти карималар ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак ҳадисларининг  зоҳир маънолари  Аллоҳ таолга нисбат бериб бўлмайдиган айрим жиҳат, жисм ва тана аъзолари кабиларини лафз ва таъбир нуқтаи назаридан Аллоҳ таолога нисбат беради. Жумладан:

“Аллоҳнинг қўли уларнинг қўли устидадур”, (Фатҳ, 10).

“У Роҳман аршни эгаллади”, (Тоҳа, 5).

“Аксинча, Аллоҳнинг икки қўли очиқ, хоҳлаганича нафақа қилур”(Моида, 64).

Ёки жаноби росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги сўзлари ҳам шу маънода келади:

“Албатта барча одам болаларининг қалблари Раҳмоннинг бармоқлари орасидадир”.

“Албатта Аллоҳ таоло одамни ўзининг суратида яратди”.

Энди ояти карималар ва ҳадиси шарифларнинг орасини қандай қилиб бир-бирига мувофиқ қиламиз.

Унинг жавоби эса қуйидагича:

Албатта мазкур ояти карималар муташобиҳ ояти карималар дейилади. Муташобиҳ оятларидан мақсад, назарда тутилган асл маъно доирасида эҳтимолий маъноларни ҳам қабул қиладиган ёки унинг муқобилида унга хилоф бўлган маънони ифодалайдиган далил мавжуд бўлган ояти карималарга  айтилади. Бу ерда мазкур муташобиҳ оятнинг муқобилига Аллоҳ таолонинг сифатларига далолат қиладиган бошқа очиқ-равшан оятлар ҳам мавжуд бўлиб улар далолатан қатъий ва муҳкам оятлар ҳисобланади. Мазкур ояти карималарни далолати қатъий яъни  ўзининг аниқ маъносидан бошқасига таъвил қилиб бўлмайдиган оятлар дейилади. Жумладан:

“Ҳеч бир нарса унга ўхшамайди”, (Шўро, 11).

“Айтинг эй ҳабибим – Аллоҳ ягонадир. Аллоҳ беҳожатдир”,  (Ихлос, 1-2)

Аллоҳ таоло ўз каломида мўмин-мусулмонларни ўзининг зоти ва сифатлари ҳақидаги эътиқод борасида муҳкам оятларга эргашиш кераклигини очиқ иборалар билан баён қилган. Демак Аллоҳ таолонинг зоти ва сифатларига эътиқод қилишда муташобиҳ оятларни ўз тушунчамиз билан таъвил  қилмаймиз. У каби ояти карималарнинг асл маъно-мазмунини Аллоҳнинг илмига ҳавола қиламиз. Далолати  қатъий ва маъноси очиқ-равшан бўлган муҳкам оятларни чуқур англаб етмай, муташобиҳ оятларни ўзи ҳоҳлаганича таъвил қиладиганлар уламоларимиз томонидан қаттиқ танқидга олинган.  Бу маъно қуйидаги ояти каримада ҳам баён қилинади:

“У сенга китобни туширган Зотдир. Унда муҳкам-ойдин оятлар ҳам бор ва улар китобнинг асли бир ва муташобиҳ оятлар ҳам бор. Қалбларида ҳидоятдан оғиш борлар фитна мақсадида ва уни таъвил қилиш мақсадида ундан муташобиҳ бўлганига эргашадилар. Унинг таъвийлини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмас. Илмда собит бўлганлар эса: Унга иймон келтирдик, барчаси Роббимиз ҳузуридандир, дерлар. Ва фақат ақл эгаларигина эсларлар”.

(Оли Имрон,7)

Ушбу хабарлардан келиб чиқиб Ислом уламоларининг барчаси Аллоҳ таолони сифатлашда Қурьони карим оятлари ва ҳадиси шарифларни зоҳир маънолари тақозо қилса-да, аммо Аллоҳ таолони улуҳий ва комил сифатларига муносиб келмайдиган сифатларни Аллоҳ таолога собит қилмасликка ижмо қилганлар. Бу ижмо Аллоҳ таолонинг буйруғини айнан бажариш ва аҳли бидъатларга тобе бўлмасликдир.  Улар каби муҳкам оятларни бир чеккада қолдириб муташобиҳ оятларни таъвилига берилиб  кетишдан сақланишдир.

(Давоми бор) (1-2 қисм) (3 қисм) (4 қисм) (5 қисм) (6 қисм) (7 қисм) (8 қисм) (9 қисм) (10 қисм) (11 қисм) (12 қисм) (13 қисм) (14 қисм) (15 қисм) (16 қисм) (17 қисм)

“Экстремистик ғояларни  инкор қилишда шаръий далиллар” китобидан.

Таржимон: Тоҳир Воҳидов.

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бугунги жума мавъизаси билан танишинг

901 09:31 22.01.2021

Жароҳатга масҳ тортиш ҳукми

390 19:00 21.01.2021

Тўрт мазҳабдан бошқа мазҳаблар кўп бўлган, бироқ...(1-қисм)

707 19:00 21.01.2021

Қуръони карим тиловати - энг афзал ибодатлардандир

125 17:16 21.01.2021

Намоз ўқисагу, хулқимиз ёмон бўлса...

547 14:00 21.01.2021

Бугун тиловат йўналиши 3-ҳафта мусобақасини ўтказиб юборманг!

115 10:30 21.01.2021
« Орқага