Тавозе банданинг Аллоҳ таолони ва ўз нафсини яхши билишидан пайдо бўлади. Аллоҳни гўзал исм ва сифатлари билан таниш, У зотга муҳаббат қўйиш, улуғлаш Ҳақ таолони билиш демак. Ўз нафсини таниш эса, унинг камчиликлари ва офатларидан хабардорликдир.
Тавозели одам Аллоҳ учун қалбини синиқ тутади, ўзини паст олиб, одамларга раҳмли бўлади, бошқаларни ўзидан афзал билиб, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларига риоя қилади.
Бундай хулқни Аллоҳ таоло Ўзи яхши кўрган бандаларига беради ва уни Ўзига яқин қулларидан қилиб ҳурматлайди.
Пасткашлик ва разиллик, нафснинг орзу-истаклари ва шаҳвоний ҳис-туйғулари ортидан югуриш; ғаразли мақсадига етиш учун ўзини паст тутиш тавозе эмас, хорликдир. Аллоҳ таоло тавозени яхши кўради ва хорликни ёмон кўради. Саҳиҳ ҳадисда келишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дейдилар: “Аллоҳ таоло менга сизларнинг бир-бирларингизга тавозели бўлишларингни, ўзини бошқалардан устун кўрмасликни, бир-бирларинга жабр қилмасликни буюрди” (Ровий).
(давоми бор)
Асадулло Холмуродовнинг "Мўминнинг қуввати" китобидан олинди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишларибўйича Қўмитаниниг 4418-сонли хулосаси асосида тайёрланди.
ЭСЛАТМА: Сиз бу ва яна турли қизиқарли китобларни Азон китоблари нашриётининг телеграм каналидан топишингиз ва харид қилишингиз мумкин.