Янгиликлар

Таъзия

6703

1997 йилнинг кеч кузида Мадинадаги кичкина квартирамизнинг эшиги тақиллади. Чиқиб қарасам, икки ёш йигит турибди. Бири жомиамизда ўқийдиган йигит, яна бири нотаниш ориқ, қотма йигит.

Мулозамат кўрсатиб ичкарига бошладим.

Кириб ўтирдик. Қанд-қурс, чой-пой ораси суҳбат бўлди. Йигитнинг исми Чубак, ўзи қирғизистонлик экан. Уммул қуродаги маъҳадга ўқишга қабул бўпти. Муборакбод қилдим. Кейин бироз ўтиргандан сўнг йигит менга савол берди (қирғиз тилида, лекин тушундим):

– Ака, бир-икки йилда маъҳадни тамомлагандан сўнг менга танлаш ихтиёри берилади: шариат (фиқҳ) факультетиними, луғат факультетиними, даъват ва тарих йўналишиними, қайси бирини маслаҳат берасиз? 

– Қирғизистон халқи, хусусан, қирғиз биродарлар ҳозирги пайтда энг биринчи навбатда уларга нима ҳаром, нима ҳалол эканини ўргатувчи олимга муҳтож. Уларга бу нарса сув ва ҳаводек зарур, фиқҳни танлашни маслаҳат бераман, – дедим.

Яна бироз гурунгдан сўнг улар чиқиб кетишди.

Шу билан мен ўзимнинг ёзув-чизув, ўқишларим билан овора бўлдим. Йиллар ўтди. Кейин кўришмадик.

У киши ҳам ўқишни ўқигандан сўнг катта ишлар билан овора бўлиб, вақти бениҳоя тиғиз бўлиб кетгани аниқ эди.

Бу воқеа бутунлай ёдимдан кўтарилиб кетган экан.

Яқинда – ўтган йили ё аввалги йил – бир қирғизистонлик талаба укамиз учрашиб қолиб:

– Ака, Чубак домла билан кўришиб қолган эдим. Сизга кўп салом айтди, берган маслаҳатингиз эсидан чиқмас экан, – деб қолди.

Шунда шу машҳур Чубак домланинг ўша нозик, ориқ йигит бўлганини билдим.

Дунё шундай бевафо дунё экан... Дийдор қиёматга қолди. 

Оллоҳ таоло домлани ғариқи раҳмат, шоистаи жаннат қилсин, гуноҳларини кечириб, Фирдавс жаннатидан жой берсин. 

Домланинг ўрнини босувчи, ҳалол-ҳаромни ўргатувчи кўплаб раббоний олимлар чиқарсин. 

Омин, омин...

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун...

Сайфуллоҳ Носир

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Россия: чегарадаги Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари ватанларига жўнатила бошланди

53 14:56 05.08.2020

Бугун Қирғизистонда мотам куни деб эълон қилинди

643 12:00 30.07.2020

БМТ Азимжон Асқаровнинг ўлими учун Қирғизистон ҳукуматини айблади

702 15:02 28.07.2020

Жеенбеков: «Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон темир йўли бизга ҳаво каби зарур»

1203 20:34 20.07.2020

Давлатдан ҳафсаласи пир бўлган қирғиз депутат ваколатини топширди

1180 13:15 18.07.2020

Қирғизистон: танқис дорилар яширилган омборлар аниқланди

714 18:25 14.07.2020
« Орқага