Таъзия: Абдулатифхон махдум домла вафот этди

09:43 09.10.2018 1375

Наманганлик машҳур олим, юртимиздаги кўплаб уламоларнинг устози бўлган Султонмаҳмудов Абдулатифхон махдум домла бугун вафот этди.

Маълумот учун: Султонмаҳмудов Абдулатифхон махдум домла 1930 йилда Наманган шаҳрида туғилган. 1952 йили Мир Араб мадрасасига ўқишга киради.

Мадрасани аъло баҳоларга тугатгач, у ерда араб тилидан ўқитувчи сифатида олиб қолинади. 1960–1962 йиллари Сурия давлат университетининг шариат факультетида таҳсил олади. Қайтгач, диний назорат кутубхонасига ишга киради.

1963–1968 йиллари Мир Араб мадрасасида мударрис ва илмий мудир, 1968–1972 йилларда мудир бўлиб ишлайди.

Абдулатифхон махум домла 1973 йил Наманганга қайтиб, «Шайх Эшон» жомеъ масжидида (1977–1980), кейинчалик «Махдум Эшон» масжидида имом-хатиб бўлиб ишлайди. 1991 йили Наманганда «Мулла Қирғиз» (ҳозирги «Ҳидоя») мадрасаси очилганидан кейин, кўп йиллар ушбу даргоҳда тафсир илмидан дарс берган.

Azon.uz ахборот-таҳлилий портали таҳририяти номидан Абдулатифхон махум домланинг оила аъзоларига чуқур таъзия билдирамиз. Домлани Аллоҳ раҳматига олган бўлсин.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!