Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Таъзия: Шайх Алоуддин Мансур вафот этди

11364

Ўзбек халқи яна бир буюк олимини йўқотди.  Шайх Алоуддин Мансур раҳимаҳуллоҳ вафот этганлари ҳақида хабар келди. 

Шайх Алоуддин Мансур, таниқли ўзбек уламоларидан. 1952 йилда Қирғизистон Республикаси Ўш вилоятининг Қорасув шаҳрида туғилган. Замонасининг атоқли олимларидан таҳсил олиб, илмини камолга етказди.

Олим Қуръони карим маъноларининг ўзбекча изоҳли таржимасини тайёрлашдек улкан вазифани шараф билан адо этди ҳамда унинг таржимаси Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари бошқармаси ўтказган танловда энг яхши деб топилди. Китоб 1991-1993 йилларда аввал «Шарқ юлдузи» журналида, кейин Ғафур Ғулом ва «Чўлпон» нашриётларида бир миллион нусхада босилди. Шундан кейин шайх Алоуддин Мансур 2000 йилда Қорасув шаҳрида «Қуръони каримни ўрганиш илмий маркази»ни ташкил этиб, Қуръони карим маъноларининг рус, туркман, қозоқ ва қирғиз тилларига таржима қилинди. 

Шайхнинг «Имом Аъзам буюк имомимиз» номли асари ҳам нашр этилган эди.

Аллоҳ раҳмат қилсин, қилган хизматлари учун улуғ ажрлар билан сийлаб, саҳв-у хатоларини мағфират қилсин. Яқинлари ва қариндош-уруғларига сабри жамил тилаймиз.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Кандован – қоядаги афсонавий қишлоқча

245 21:55 23.07.2021

Ўзбекистонга яна уч турдаги вакцина келтирилиши мумкин

318 21:10 23.07.2021

Европа Иттифоқи афғонистонлик қочқинлар оқимини тўхтатиш учун маблағ ажратади

213 20:05 23.07.2021

Ўлим жазоси берилган ўн икки киши сабабли Мисрга босим ўтказилмоқда

520 19:20 23.07.2021

Ўзбекистонда йигирма бир миллион кишини эмлаш режалаштирилган

357 18:25 23.07.2021

Шавкат Мирзиёев: «Ҳокимликларда фуқароларнинг кунлик қабули йўлга қўйилиши шарт»

253 18:15 23.07.2021
« Орқага