Эрон: "Тегишли жавоб қайтарамиз"

21:30 13.01.2018 713

Эрон АҚШнинг душманлик кайфиятидаги ҳаракатларига қарши чоралар кўради ва тегишли тариқа жавоб қайтаради. Бу ҳақда Кун.уз Эрон Ислом республикасининг ТИВга таяниб хабар бермоқда.

Аввалроқ, АҚШ оятуллоҳ Содиқ Ларижонийни – Эрон суд тизими раҳбарини санкция рўйхатига киритганди. Теҳронда бу қарорни “Трампнинг душманлик кайфиятидаги ва ноқонуний ҳаракатлари” деб аташди, улар "халқаро ҳамжамиятда ўзини тутиш бўйича барча чегаралардан чиқиб кетди ҳамда АҚШ томонидан халқаро ҳуқуқ ва икки томонлама ҳамда халқаро мажбуриятларнинг бузилиши саналади".

Эрон бу ҳаракатларга “жиддий реакция билан” жавоб қайтаради, дея маълум қилди ТИВ.

Бундан ташқари, эронликларнинг санкция рўйхатига киритилиши Теҳронда “АҚШ ҳукуматининг буюк Эрон миллатига қарши душманлиги давом этаётгани” исботи сифатида баҳоланмоқда.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!