Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Теҳрон ядровий битим бўйича музокарани рад этди. Вашингтон афсусда

842

Эрон АҚШ вакиллари иштирокида унинг ядровий битимга қайтиши бўйича норасмий учрашув ўтказиш ҳақидаги Европа Иттифоқи таклифини рад этди. 1 мартга ўтар кечаси Эрон Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган баёнотда айтилишича, музокаралар бошланиши учун Вашингтон санкцияларни бекор қилиши зарур. 

Вазирлик АҚШнинг янги президенти Жо Байден ўзидан аввалги президент Дональд Трампнинг Эронга иложи борича босим ўтказиш сиёсатини давом эттиряпти деган фикрда.    

Оқ уй эса Эроннинг рад жавобидан афсусдалигини, шунга қарамай ядровий битимга қайтиш учун дипломатик йўлларни қидиришини билдирди. Ушбу масала яқин кунларда БМТ Хавфсизлик Кенгашида муҳокама этилиши кутилмоқда. 

19 февраль куни Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки АҚШ ядровий битим бўйича музокараларни бошлаш учун Эронга нисбатан санкцияларни сусайтирмоқчи эмаслигини айтган эди. 

Эроннинг ядровий дастури бўйича битим 2015 йилда Эрон ҳамда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг беш доимий аъзоси ва Германия томонидан имзоланган эди. Унда Эроннинг 15 йил давомида плутоний ва уран сотиб олмаслиги ва ишлаб чиқармаслиги, бунинг эвазига Теҳронга нисбатан жорий этилган санкцияларнинг бекор қилиниши кўзда тутилган.  

2018 йилда АҚШ ҳукумати ядровий битимдан бир томонлама чиқишини ва Эронга қарши санкцияларни кучайтиришини эълон қилди. Бунга жавобан Теҳрон мазкур битим бўйича мажбуриятларини бажаришни босқичма-босқич тўхтатишга қарор қилди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Теҳрон кутганидек бўлмади: санкциялар муддати яна узайтирилди

537 17:30 06.03.2021

Эрон элчиси Туркияни айблади

989 20:30 28.02.2021

Теҳронда портлаш 19 кишининг умрига зомин бўлди

674 13:26 02.07.2020

Теҳрон: «БМТ раҳбарининг маърузаси босим остида ёзилган»

839 10:00 13.06.2020

АҚШ: “Эронда Федерал қидирув бюроси агенти ўғирланган”

592 17:40 11.03.2020
« Орқага