«Тель-Авив нафақат фаластинликларнинг, балки улар сиёсатидан норози яҳудийларнинг ҳам ҳуқуқини бузмоқда»

16:30 07.12.2018 536

2018 йилда кимё йўналиши бўйича Нобель мукофотини қўлга киритган Жорж Смит Фаластин ҳудудини мустамлака қилиш орқали халқаро қонунларни бузмоқда. Бу ҳақда Muslimpolitic хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, Фаластин-Исроил муаммоси “икки халқ учун икки мамлакат” принципи асосида ҳал этилиши керак: «Фаластинликлар ва исроилликлар бир хил ҳуқуққа эга, бироқ Исроилнинг ҳаракатлари буни имконсиз ҳолатга олиб келяпти. Фаластинликлар мустамлака қилинган ерга қайтишлари ва уларнинг ҳуқуқлари зудлик билан таъминланиши зарур».

Бундан ташқари Смит Тель-Авивнинг Ғазодаги ҳаракатларини “қабул қилиб бўлмас” деб атади: «Исроил нафақат Фаластин халқининг, балки уларга қарши бўлган яҳудийларнинг ҳам ҳуқуқини бузмоқда. Бундай сиёсатдан зудлик билан воз кечиш зарур».

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!