Телевидения орқали «Тафсири Ҳилол» китоби ҳақида кўрсатув намойиш этилди (видео)

15:00 22.01.2018 2258

«Маданият ва маърифат» телеканали орқали Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг нодир китоби— «Тафсири Ҳилол» китоби бўйича кўрсатув намойиш этилди.

«Мазкур лойиҳада ислом оламининг улуғ уламоси Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг нодир китоби — «Тафсири Ҳилол»нинг «Ҳилол-нашр» нашриёт-матбаа мажмуаси томонидан қайта нашр этилиши билан боғлиқ хайрли ишлар ҳақида сўз юритилган», дейилади телеканалнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Кўрсатувда шайх ҳазратларининг ўғиллари Исмоил Муҳаммад Содиқ китоб ҳақида маълумот бериб ўтади.

Қайд этиш жоиз, аввалроқ ушбу телеканал орқали Мусҳафи шарифни нашр этилаётгани ҳақида кўрсатув намойиш этилган эди.

 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!