Саволим бор...

Телевизордаги пуллик ўйинлар

2451

Савол:

Савол: Кейинги пайтларда телевизорда, алоқа компанияларида пуллик ўйинлар ўйналмоқда. Акция дейишади кўпинча. Масалан, икки минг сўм евазига Дубайга бориб дам олиб келасиз дейди? Шулар жоизми? Қиморга ўхшайди мантиқан ўйлаб қараса, нега давлат бунга қарши чора кўрмайди?

Жавоб: Агар бунда бирор ҳомий мусобақа уюштириб ютуқлар берса, қимор бўлмайди. Аммо одамлардан алоқа компаниялари орқали ё маҳсулотга купонлар қўшиш орқали (купонлар туфайли маҳсулот нархи ошса), бу ҳолларда бу ўйинлар қимор ҳисобланади ва ўйнаш жоиз бўлмайди. 

Аллоҳ янада билувчи.

Мубашшир Аҳмад


Жавоб:

УЛАШИНГ:

Teglar
« Орқага