Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Тепағон оқсоқол»га чора кўрилди

1254

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Яккасарой туманидаги “Aрмуғон” маҳалласи раиси Аъзам Қодиров томонидан фуқаро камситилгани ҳамда калтаклаганлиги ҳақида видеолавҳа тарқалди.

Яккасарой туман ҳокимлиги матбуот хизмати бугун ушбу ҳолат юзасидан муносабат билдирди. “Aрмуғон” маҳалла гузаридаги ҳолат бўйича Яккасарой туман ҳокимлиги Ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари О.Рихсибоев, туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қуватлаш бўлими бошлиғи И.Хаитхўжаев ҳамда туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қуватлаш бўлими бошлиғинининг маслаҳатчиси Т.Сайфуллаевлар ишитрокида йиғилиш ўтказилди, дейилади ҳокимлик телеграм каналида.

Aъзам Қодиров ўзининг бажараётган вазифасига номуносиб хатти-ҳаракатларни амалга оширгани учун 2022 йил 28 ноябрдан “Aрмуғон” маҳалласи раиси лавозимидан озод қилингани айтилган.

Туман ҳокимлиги ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий ёки жиноий тусдаги жавобгарлик чораси қўлланиш-қўлланмаслигини маълум қилмаган. 

Таҳририятдан: ҳокимлик “...бу ҳолат бажараётган вазифасига номуносиб хатти-ҳаракатларни амалга оширган”, деб ҳисоблайди. Биз буни инсон номига номуносиб хатти-ҳаракат, деб ҳисоблаймиз. Маҳалла раиси шунчалар зўрми? Маҳаллаларда бундай одамлар учун алоҳида дафтар очилиб, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилмайдими? Саволлар кўп. Раис ишдан бўшади, вассалом.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Зилзила Эрдоған маъмурияти учун жиддий имтиҳон» – Камолиддин Раббимов

108 10:05 07.02.2023

Туркияда зилзила сабабли 7 кунлик миллий мотам эълон қилинди!

448 07:30 07.02.2023

Алижон Аксой: «Инша Аллоҳ, биргаликда бу фалокатни енгиб ўтамиз!»

1076 22:25 06.02.2023

Иккинчи хотин бўлиш айбми? 

1660 20:05 06.02.2023

Ўзбекистон жойлашган минтақада кучли зилзилалар содир бўлиш эҳтимоли мавжудми? — ФВВ хабари

1311 19:36 06.02.2023

Россия ва Эрон Татаристонда дрон ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

486 18:10 06.02.2023
« Орқага