Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Термиз яқинидаги Ҳайратон Афғонистон учун нажот кўпригига айланди

1205

Афғонистонда озиқ-овқат ёрдамига бўлган эҳтиёжнинг ошиши муносабати билан, БМТ Покистон, Тожикистон ва Ўзбекистондаги омборларда энг зарур маҳсулотлар захирасини кўпайтирмоқда. Асосий логистика маркази ўзбек Термиз шаҳрида ташкил этилган.

Бу ҳақда БМТ расмий вакили Нью-Йоркдаги брифингда маълум қилди. Сўнгги бир неча кун ичида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ташкилотлари Афғонистон вилоятларига гуманитар юкларни муваффақиятли етказиб беришди ва бир кун олдин Қочқинлар ишлари бўйича бошқарма карвони Нангархарга хавфсиз тарзда етиб келди. Бу охирги уч ҳафта ичида Покистоннинг Торкҳам назорат-ўтказиш пункти орқали Афғонистонга йўл олган ёрдам ортилган иккинчи карвондир.

Бир кун олдин, Женевадаги анжумандан сўнг, донорлар афғонларнинг эҳтиёжлари учун бир миллиард доллардан кўпроқ маблағ ажратишга ваъда беришди, бу БМТ талабидан деярли икки баравар кўп. Шунингдек, “Толибон” ёзма равишда гуманитар операцияларни амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш мажбуриятини олгани маълум бўлди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти энди донорлардан афғонларга озиқ-овқат, тиббий буюмлар ва бошқа зарур товарларни сотиб олиш учун ваъда қилинган маблағларни имкон қадар тезроқ беришни сўрамоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Муштлашган талабаларга нима етишмаяпти?

1164 18:10 12.12.2021

Термизда Афғонистонга қочаётган чет эллик фуқаро қўлга олинди

764 17:05 02.12.2021

Термизда ўзбек ва қозоқ ҳарбийлари қўшма машғулот ўтказади

547 14:33 15.11.2021

БМТ Термиз аэропортига Афғонистон учун 100 тоннадан ортиқ гуманитар ёрдам етказди

559 10:48 18.10.2021

Ўзбекистон ва «Толибон» музокаралари қолдирилди

1798 14:04 15.10.2021

Алвидо, Ватан! Термиздаги мудҳиш ҳодиса

3648 20:45 28.09.2021
« Орқага