“Ал-Қоида” жангарилари Ахвар туманидаги “Хизом-амний” назорат-ўтказиш пунктига ҳужум уюштирди.
Яман жанубидаги Абян вилоятида Ал-Қоида томонидан уюштирилган ҳужумда 15 киши, жумладан, БАА томонидан қўллаб-қувватланадиган Жанубий ўтиш даври кенгаши билан алоқадор бўлган “Хизом-амний” кучлари қўмондонларидан бири ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Хизом-амний” гуруҳи Тwitter’да хабар берди.
“Ал-Қоида” жангарилари Ахвар туманидаги “Хизом-амний” назорат-ўтказиш пунктига ҳужум уюштирди.
Ҳужумдан сўнг жангарилар ва Хизом қўшинлари ўртасида тўқнашув бошланди, натижада “Хизом-амний” қўмондонларидан бири Ёсир Шай ва унинг бир қанча жангчилари ҳалок бўлди.
Ҳисоботда ҳалок бўлганлар ва ярадорларнинг аниқ сони ҳақида маълумот берилмаган. Ал-Қоида 6 кишини йўқотди.
“Хизом-амний” кучлари яқин атрофдаги тоғли ҳудудларга қочиб кетган бир неча жангариларни қўлга олишга муваффақ бўлди.