Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тез тиббий ёрдам кўрсатишда «Дамас»дан воз кечилади

1233

Бугун АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази бош директори Даврон Тўлаганов энди Тез тиббий ёрдамда «Дамас» русумли автомобиллардан бутунлай воз кечиш режалаштирилаётганлигини маълум қилган.

«2016 йилда атиги 800 та «Тез ёрдам» шохобчаси мавжуд бўлган бўлса, бугунга келиб уларнинг сони 1666 тага етказилган. Тез тиббий ёрдам бригадалари 2016 йилда жами 1648 тани ташкил қилган бўлса, ҳозирги кунда 2685 тага етган. 2016 йилда Тошкент шаҳри тез ёрдам тармоғида бор-йўғи 4 та реанимобил бор эди. Биргина ўтган 2020 йилнинг 4 ойи давомида Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станциясига 160 дона «Форд» русумли реанимацион тиббий аппаратлар билан жиҳозланган тез тиббий ёрдам автомашиналари харид қилинди.
Бугун эса республиканинг тез тиббий ёрдам хизматида 435 та реанимобил мавжуд. Аста-секин тез тиббий ёрдамда «Дамас» русумли автомобиллардан бутунлай воз кечиш режалаштирилмоқда» — деган Даврон Тўлаганов.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Радарга тушган «тез ёрдам» машиналари бўйича баёнот берилди

1648 18:48 09.01.2023

Херсон: босқинчилар «тез ёрдам» машиналарини ўғирлаб кетишган

564 12:50 22.11.2022

«Жасади икки кун машинада сақланган аёл»... Ушбу хабар бўйича дастлабки ахборот берилди

11258 14:22 29.08.2022

«Тез ёрдам» машинасида сув ташиган ҳайдовчига чора кўрилди

836 10:35 16.08.2022

Ҳудудларга 1 октябрга қадар мингта Volkswagen Caddy тез тиббий ёрдам машиналари етказилади

1991 21:00 19.05.2021
« Орқага