The Guardian: Саудия Арабистони қироли валиаҳд шаҳзода билан чиқишолмай қолган

13:30 07.03.2019 2124

Британияда чоп этилувчи The Guardian нашрининг ёзишича, Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазиз ва валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон орасида гап ўтган. 

Қирол ва шаҳзода бир қарор муҳим масалалар, хусусан, Ямандаги уруш борасида келиша олмай қолгани айтилмоқда. Қайд этилишича, ота-ўғилнинг муносабатлари журналист Жамол Қошиқчи Истанбулда ўлдирилганидан кейин мураккаблашган. 

Устига-устак, февраль ойининг охирида қиролнинг Мисрга сафари чоғида унинг маслаҳатчилари хавфсизлик борасида огоҳлантирган. Қиролнинг атрофидагилар қаттиқ хавотирга тушгани сабабли қўриқчиларнинг янги гуруҳи жўнатилган. Қирол билан Мисрга келган хавфсизлик хизмати ходимлари шаҳзоданинг тарафдорлари бўлиши мумкинлигидан ана шундай қарор қабул қилинган. Оқибатда шаҳзода Салмон хориждан қайтган отасини кутиб олгани ҳатто аэропортга ҳам бормаган. 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!