Таҳлил

The Independent: Мурсий вафотидан олдин 20 дақиқа хушсиз ётган

1915

Британиянинг The Independent нашри Миср хавфсизлик кучларини Мисрнинг биринчи демократик йўл билан сайланган презеиденти Муҳаммад Мурсийнинг ўлимида айблади. Газета Мурсий суд залида хушини йўқотганидан сўнг 20 дақиқа шу ҳолича қолдирилгани ҳақида маълумот берди.

Газета Миср полицияси суд залидаги панжара ортида жаноб Мурсий хушини йўқотганида унга биринчи тез ёрдамни кўрсатмагани ҳақида ёзади. The Independentга бу ҳақида жаноб Мурсийнинг сафдошлари хабар берган.

Отаси ва акаси Жаноб Мурсий билан бирга суд залида Ҳамас билан алоқадорликда айбланиб иши кўрилаётган Абдуллоҳ Ҳаддоднинг газетага хабар беришича, Мурсий хушидан кетганидан бирор киши унга ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилмаган.

Абдуллоҳ Ҳаддод: « Мурсий қўриқчилар келиб, уни чиқариб олмагунича панжара ортида ётди. 30 дақиқадан сўнг тез ёрдам машинаси келди. Бошқа судланувчилар унинг ўзини йўқотгани дарров пайқашди ва ёрдам сўраб қичқиришди. Шифокор эканларини айтиб, қафасга киришга ва жаноб Мурсийга биринчи ёрдамни кўрсатишга рухсат беришларини талаб қилишди. Полиция аввалига атайлаб Мурсийнинг хушини йўқотгани билмагандай турди. Бошқа судланувчилар бақира бошлаганда эса судга келганларни суд залидан мажбуран чиқарди», деб айтган.

Абдуллоҳ Ҳаддод отасининг соғлигидан хавотирда эканини, қамоққа тушганидан буён 4 марта юрак хуружини бошидан кечирганини айтган.

The Independent маълумот беришича, Абдуллоҳ Ҳаддоддан ташқари яна бошқа бир киши бу ҳақида Мурсий ва унинг сафдошларнинг оиласига хабар берган. Фақат ўзининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кимлигини ошкор этмасликни сўраган.

Кимлигини маълум қилмасликни билдирган манба берган маълумотга кўра, жаноб Мурсий гапиришдан тўхтаганидан 10 дақиқа ўтиб унинг хушини йўқотгани маълум бўлган. Унинг яқинлари шиша деворни жаноб Мурсий хушини йўқотганини айтиб, ура бошлашган. Залдаги қичқириқларга қарамасда полиция 20 дақиқадан ортиқ ҳеч нарса қилмасдан турган. Уни шу ҳолича қолдиришган. Сўнгра полиция тез ёрдам келишдан олдин судланувчиларнинг оилаларини суд залидан чиқара бошлаган.

The Independent жаноб Муҳаммад Мурсий даврида Режалаштириш ва Халқаро ҳамкорлик вазири бўлган Умар Даррож ҳам ушбу маълумотларни тасдиқлаганини ёзади.

Маълумотларга кўра, жаноб Мурсий қамоқда қандли диабет, қон босимининг ошиши ва жигаридаги муаммолардан азият чеккан.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мурсийнинг ўғли ҳожилардан Арафот кунида отаси ҳақига дуо қилишларини сўради

903 10:35 07.08.2019

«Мурсий ҳаётдан риҳлат қилди. Қалби эса Фаластин ва Қуддусга бўлган муҳаббат билан лиммо-лим эди»

1374 14:30 22.06.2019

Эрдоған: Жаҳаннам золимларни куйдириб қасос олади

2992 14:30 21.06.2019

Муҳаммад Мурсий ким ва у қандай қилиб вафот этди?

6275 07:26 21.06.2019

«Мурсийнинг қамоқда вафот этиши ордир»

1911 11:40 20.06.2019
« Орқага