Тиловат саждаси

10:30 28.02.2019 938

Қуръони каримнинг ўн тўрт жойида сажда оятлари бўлиб, улардан бирини тиловат қилган (агар маъносини ўқиса ҳам) ёки уни эшитган кишига тезда, кечиктирмасдан тиловат саждаси қилиш вожиб бўлади. Ҳатто намоз ўртасида ҳам тиловат саждаси қилинади. Агар зам сурани сажда ояти билан тугатса, рукуга кетиш сажда ўрнига ўтади.

Тиловат саждаси ният, бир сажда ва дуодан иборат амалдир.

Ушбулар сажда оятларидир:

1. "Аъроф" сурасининг охиридаги 206-оят.

2. "Раъд" сурасидаги 15-оят.

3. "Наҳл" сурасидаги 49-оят.

4. «Бани Исроил» (Исро) сурасидаги 109-оят.

5. "Марям" сурасидаги 58-оят.

6. "Ҳаж" сурасидаги биринчи сажда ояти, яъни 18-оят (бу сурадаги 77-оят ҳанафий мазҳабида сажда ояти эмас).

7. "Фурқон" сурасидаги 60-оят.

8. "Намл" сурасидаги 26-оят.

9. "Сажда" сурасидаги 15-оят.

10. "Сод" сурасидаги 24-оят.

11. "Фуссилат" сурасидаги 37-оят.

12. "Нажм" сурасидаги 62-оят.

13. "Иншиқоқ" сурасидаги 21-оят.

14. "Алақ" сурасидаги 19-оят.

Ушбу сажда оятларининг ҳар бири Қуръони каримда (ўқиган кишини огоҳлантириш учун) белгилаб кетилган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!