Устоз Зайниддин қори Муҳаммад Юсуф хотираларига бағишланган «Қуръони карим мусобақаси — 1442» танловининг 2-ҳафта саралаш суҳбатидан муваффақиятли ўтган 10 нафар иштирокчи, танлаган билетлари асосида юборган тиловатлари бугун кеч соат 20:00 жонли эфирда ҳакамларимиз томонидан баҳоланади.
Ғолиблар жонли эфир сўнгида эълон қилинади. Шу ўринда қисқача мулоҳаза: Қуръони карим, инсу жинс жам бўлиб унинг ўхшашини келтиришдан ожиз қоладиган, бутун инсониятнинг нусрат маёғи бўлган ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умматига ўзидан кейин маҳкам тутишга буюрган Аллоҳ таолонинг самовий китобидир.
Қуръони каримни тутиб, унга амал қилган кишида Аллоҳга яқинлик ортади, қуръоний сифатлар гавдаланади. Аллоҳ таоло Қуръони Каримни бир неча жойларида турли сифатлар билан васф қилган. Қуръон у:
Руҳдир. Аллоҳ таоло «Ана шунга ўхшаш, Биз сенга Ўз амримиздан бир руҳни ваҳий қилдик. Сен китоб нималигини ҳам, иймон нималигини ҳам идрок қилмас эдинг». Ояти каримада Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилинган Қуръонни «Руҳ» деб атамоқда. Руҳ ҳаёт негизи ҳисобланади. Уламоларимиз кишининг жисмоний тириклиги моддий озуқа билан бўлса, руҳ ва қалб оламининг тириклиги маънавий озуқалар билан бўлади, маънавий озуқаларнинг энг олийси олий Зотнинг каломидир, дея Қуръон ила руҳларимизни озиқлантиришга чорлаганлар.
Қатнашчилар ва уларнинг вазифаларини эслатиб ўтамиз:
1. Aзиз Раҳматов – Қасос сурасининг 84-88 оятларини;
2. Муҳаммадамин Нажмиддинов – Аъроф сурасининг 31-35 оятларини;
3. Худоёр Aтажанов – Тур сурасининг 17-27 оятларини;
4. Жаъфар Олтинов – Ҳужурот сурасининг 11-13 оятларини;
5. Акромжон Убайдуллаев – Нуҳ сурасининг 21-28 оятларини;
6. Илҳомжон Юсупов – Анъом сурасининг 74-79 оятларини;
7. Сардорхон Холдоров – Рум сурасининг 17-22 оятларини;
8. Aбдул Басир Маҳмуд Aлий – Бақара сурасининг 127-130 оятларини;
9. Одилжон Исроилов – Духон сурасининг 38-50 оятларини;
10. Дилмуҳаммадхон Aбдусатторов – Марям сурасининг 16-23 оятларини ўқиб беришлари лозим бўлади.
Мавзуни яна давом эттирамиз. Муҳими ана мусобақани ўтказиб юборманг.
Жонли эфир манзили