Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Тинчлик мукофотига номзоди кўрсатилганларнинг қўли қонга ботган”

1355

Исроил бош вазир Биньямин Нетаньяҳу ва Бирлашган Араб Амирликлари валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Зайд ан-Наҳайён Исроил ҳамда араб давлатлари ўртасидаги алоқаларнинг яхшиланишига қўшган ҳиссаси учун тинчлик бўйича Нобел мукофотига номзод этиб кўрсатилди.  

Уларнинг номзодини 1998 йилда худди шу мукофотни олган Дэвид Тримбл илгари сурди. 

“Ҳар икки етакчи тинчлик бўйича мукофотга номзод этиб кўрсатилган бўлса-да, улар Фаластин, Яман ва Ливияда кўп сонли тинч аҳолининг ўлимига сабаб бўлган низолар ва ички урушларнинг асосий ўйинчиларидир”, – дея ёзади “Анадолу” агентлиги. 

Хабарда БАА валиаҳд шаҳзодаси Яманда қон тўкишда ва Ливиядаги вазиятни беқарорлаштиришга уринишда айбланган. Исроил бош вазири эса ҳукуматга келганидан бери қарийб 3,5 минг фаластинликнинг ўлимига сабабчи бўлгани айтилган. Жумладан, Нетаньяҳунинг буйруғига биноан 2012 ва 2014 йилларда Ғазода йирик ҳарбий операциялар ўтказилган. Ҳар икки операцияда кўплаб фаластинликлар ҳалок бўлган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Америка Туркияга раво кўрмаган самолётни БААга сотади

557 13:04 21.01.2021

АҚШнинг диний эркинлик масалалари бўйича махсус элчиси Шавкат Мирзиёев билан суҳбатлашди 

543 10:00 21.01.2021

АҚШнинг Қуддусдаги элчихонаси кўчирилмайди

481 19:00 20.01.2021

Трамп: “Мен янги уруш бошламаган президент бўлдим”

579 17:30 20.01.2021

Байден мусулмон давлатлар фуқароларига қўйилган тақиқни бекор қилади

840 15:10 18.01.2021

Трамп Марокашнинг олий мукофоти билан тақдирланди

576 13:00 16.01.2021
« Орқага