CАВОЛ:
Тирноқни фақат жума куни олиш керакми?
ЖАВОБ:
Тирноқни ҳафтанинг барча кунларида олиш мумкин. Айнан жума куни олиш борасида бирорта саҳиҳ ҳадис маълум эмас. Лекин саҳобалардан Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу одатда ҳар жума куни тирноқларини олиб, мўйловларини қисқартирганини Имом Байҳақий ривоят қилган. Шунинг учун айрим фуқаҳоларимиз жума намози учун покланиб чиқиш мақсадида тирноқ олса яхши, дейишган. Валлоҳу аълам.
Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази